"Барселона" футболчилари клуб раҳбариятидан норози

Sherzod Nurmatov
13 июл 2021, 20:24
"Барселона" ўйинчилари ва клуб раҳбарияти ўртасида келишмовчилик юзага келди.

Манбанинг хабар беришича, "кўк-анорранглилар" футболчилари раҳбариятнинг маошларни камайтираётганидан, лекин шу билан бир вақтда трансферларни амалга ошираётганидан норози.

Каталония жамоасининг кийиниш хонасида муросага келиш қийин кечаётгани ҳақидаги фикрлар кўпаймоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Барса" ушбу ёзда 4 футболчини харид қилишга улгурди — Эмерсон, Эрик Гарсия, Серхио Агуэро ва Мемфис Депай.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sport.es

Сўнгги янгиликлар

Барча ›