«Барселона» етакчиси билан олти йиллик янги шартнома бўйича келишувга эришди. Товон пули миллиард евро!
Khoja
28 янв 2025, 09:33
Гави «Барселона» билан келишувни узайтиради.
20 ёшли футболчи Каталония клуби таклиф қилган шартномага рози бўлган. Келишув 2031 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган бўлиб, футболчининг товон пули 1 миллиард еврони ташкил қилади.
Жорий мавсум Гави Ла лигада 11 та учрашувда майдонга тушди.