"Барселона" "Динамо" футболчисига қизиқиш билдирмоқда

Aslanov Jasurbek
28 окт 2015, 16:10
"Барселона" мураббийлар штаби Загребнинг "Динамо" ярим ҳимоячиси Анте Коричга қизиқиш билдиряпти.

Бу футболчини хорват футболининг бўлажак юлдузи сифатида ҳисоблашмоқда. Ярим ҳимоячи ажойиб техникага эга.

Коричнинг "Динамо" билан шартномаси 2020 йилгача амалда. Футболчини харид қилмоқчи бўлган жамоа хорват клубига 5 млн. евро тўлашига тўғри келади.

Анте Коричга "Челси", "Порту", "Интер" ва "Бавария" ҳам қизиқмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›