“Барселона” “Челси”га Давид Луисни сотиб олиш борасида расмий таклиф билан чиқди
08 авг 2013 12:14
Янгиликлар


“Барселона” “Челси”га Давид Луисни сотиб олиш борасида расмий таклиф билан чиқди
“Барселона” “Челси”га бразилиялик ҳимоячи Давид Луисни сотиб олиш борасида расмий таклиф билан чиқди, деб хабар беради Sky Sports.
Манбаънинг хабарига кўра бу таклиф ҳам рад этилиши мумкин. Бироқ бу маълумот бўйича ҳозирча расмий хабар берилмаяпти.
Трансфер нархлари бўйича мутахассисга айланган Transfermarkt интернет-портали 26-ёшли футболчининг нархини 29 млн. евро этиб баҳолаган.
Ўтган мавсумда бразилиялик футболчининг статистикаси – 30 та ўйин, 2 та гол, 2 та натижавий тўп узатиш, 1 та автогол, 8 та сариқ карточка.

Фикрлар