"Барселона" Бундеслигадаги ўйинчини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Alisher
17 фев 2022, 11:11
Гладбахнинг "Боруссия" ва Германия терма жамоаси ўйинчиси Маттиас Гинтер Бундеслигадан Ла Лигага йўл олиши мумкин.

Унинг хизматларига Каталониянинг "Барселона" клуби қизиқиш билдирмоқда.

"Кўк-анорранглилар" ўйинчи билан унинг шартномаси ёзда якунига етган пайт шартнома имзолашмоқчи. Ҳимоячи учун курашда "Барселона" "Бавария" билан курашиши керак.

Маттиас 2017 йилдан бери "Боруссия"да ўйнайди. У жорий мавсум Германия чемпионати доирасидаги 19та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Bild