“Барселона” “Боруссия” ҳужумчиси учун 50 млн евро таклиф қилди

25 мар 2020, 08:40
Гап Мюнхенгладбах клуби ҳужумчиси Алассан Плеа ҳақида кетмоқда.

Каталония клуби Мюнхенгладбахнинг “Боруссия”си ҳужумчиси Алассан Плеанинг хизматларига жиддий қизиқиб қолди. “Барселона” 27 ёшли француз учун 50 млн евро таклиф қилган. Бироқ немис клуби ушбу таклиф рад жавобини берган.

Маълумот учун, Плеа Бундеслига жорий мавсумида 22 та ўйинда қатнашиб, 8 та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: AS.com