

Молиявий аҳволи оғир бўлишига қарамай, каталонияликлар футболчи учун 45 миллион евро таклиф қилишга тайёр. Европанинг бошқа топ-клублари ҳам бразилиялик футболчини ўз таркибида кўришни истайди. Виторнинг ўзи "кўк-анорранглилар" учун тўп тепишни хоҳлаяпти.
18 ёшли футболчи Бразилия чемпионати жорий мавсумида 6 та учрашувда қатнашиб, 2 та гол урди ва 1 та голга ҳаммуаллифлик қилди.



