"Барселона" 34 йил ичида илк бор Бельгия клубига мағлуб бўлди

Aziz Tukhtamuradov
14 дек 2023, 10:11
"Барселона" 34 йилдан бери биринчи маротаба Бельгия жамоасига ютқазди.

Хави жамоаси ЕЧЛ гуруҳ босқичи 6-тури доирасида "Антверпен"га имкониятни бой берди.

Жамоа сўнгги маротаба 1989 йилнинг 18 октябрида, Кубок эгалари кубоги мусобақасида "Андерлехт"га 0:2 ҳисобида ютқазган экан.

"Барса" умумий ҳисобда Бельгия жамоалари билан 19 та ўйин ўтказган. Уларнинг 13 тасида ғалаба, 5 тасида мағлубият ва 1 тасида дуранг қайд этилган.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Opta

Сўнгги янгиликлар

Барча ›