

Клублар брендни турли мамлакатларда рўйхатдан ўтказиш ва бу орқали қўшимча иқтисодий фойда олишни режалаштирмоқда. Ла Лига ушбу савдо белгисини рўйхатдан ўтказишга қарши чиқмоқда.
"Иккала клуб ҳам Испания, Европа Иттифоқи, Бразилия, Мексика ва Сингапур каби бир қатор ҳудудларда "Эл Класико" савдо белгисини рўйхатдан ўтказишни сўраганди, бироқ бунга рухсат берилмади", - дейилади Испания чемпионати ташкилотчилари.
Қўшимча қилинишича, "Эл Класико" савдо белгиси "халқаро миқёсда кенг ҳимояланган" ва иккала клуб ҳам ушбу савдо белгисини ўз номига рўйхатдан ўтказиш жараёни ўрганилмоқда.



