“Барса” раҳбарияти вакили Месси ҳақида: “Ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин”

Eldor Akmurzayev
23 мар 2022, 08:50
“Барселона” президенти Жоан Лапортанинг маслаҳатчиси Энрик Масип ПСЖ форварди Лионель Мессининг Каталонияга қайтишини инкор этмади.

“Имконсиз нарсанинг ўзи йўқ, ҳатто ҳаётда энг кутилмаган ҳодисалар ҳам содир бўлиши мумкин. Месси даврида “Барселона” эҳтимол тарихдаги энг яхши йилларни бошдан кечиргандир, аммо кейин йўллар айрилди ва у Париж лойиҳасини танлади. “Барселона” учун эса бари ёмон бўлгандек туюлди, аммо жамоа омон қолди ва ҳозир қойилмақом кўринишга эга”, дейди Масип.

Аввалроқ, каталонияликлар устози Хави Месси учун “Барселона” эшиклари доимо очиқлиги ҳақида айтганди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Goal