Хави: “Месси учун “Барса” эшиклари доимо очиқ”

Eldor Akmurzayev
20 мар 2022, 09:35
“Барселона” устози Хави ПСЖ аъзоси Лионель Месси ҳақида фикр билдирди.

“У тарихдаги энг зўри ва “Барса” эшиклари унинг учун доимо очиқ. Жамоа мураббийи эканман, у исталган куни машғулотларимизга келиши ёки мен билан маслаҳатлашиши мумкин. Унинг биз учун қилган ишлари бебаҳодир. У тарихдаги энг яхши футболчи, аммо унинг ПСЖ билан келишув бор. Месси икки йиллик шартнома имзолаган”, дейди Хави.

Месси жорий мавсум парижликлар либосида 26 ўйинда қатнашиб, 7+11 натижа кўрсатиб турибди. Аввалроқ, 34 ёшли форвард шамоллагани туфайли бугунги “Монако”га қарши баҳсни ўтказиб юбориш ҳақида хабар бергандик.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Marca