"Барса" Пуч билан шартномани 2023 йилга қадар узайтирди. Ўйинчи Куманнинг ишончини қозонмоқчи
05 янв 2021 14:48
Янгиликлар
"Барса" Пуч билан шартномани 2023 йилга қадар узайтирди. Ўйинчи Куманнинг ишончини қозонмоқчи
"Барселона" ярим ҳимоячиси Рики Пуч клуб билан шартномасини узайтирди.
Томонлар 2023 йилга қадар мўлжалланган шартномага имзо чекишди. Барча ҳужжатларга имзо чекиб бўлинган.
Ўйин амалиёти камлигига қарамасдан Пуч унинг келажаги "Барса"да эканлигини тушунади. Шу билан бирга клуб испаниялик билан янги шартнома борасида расмий хабар беришни режалаштирмаяпти.
Пучнинг "Барса" билан тузган амалдаги шартномасида битимни 2 йилга узайтириш банди бор эди ва бу фаоллаштирилди.
Ярим ҳимоячи Карлес Аленья эса "Хетафе"га ўтишга яқин, хавбек Филиппе Коутиньо эса жиддий жароҳат олди ва 3-4 ҳафтага сафдан чиқди, шу сабаб Пучда "Барса"да ўзини кўрсатиш учун имконият пайдо бўлиши мумкин.
Ўйинчи жамоа бош мураббийи Рональд Куманга муносиблигини исботламоқчи ва унинг ишончини қозонмоқчи.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар