UZ

Сўнгги янгиликлар

14:24Котрина Кулбите: "Непал бизга қарши бошқача ўйин қилиши аниқ"  0 13:39"Фенербахче" Асенсио учун ПСЖга 15 млн евро таклиф қилди  0 13:13Тезкор! Жота ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди  38 12:56"Қўқон-1912" "Пахтакор" футболчиси учун курашга қўшилди  1 12:32​"Ал Насср" Қаршига келади  9 12:08Эшитдик-да! Эрон клуби Рустам Ашурматовни сотиб олди  3 11:39Куртуа КЖЧ танқидчиларига жавоб қайтарди  4 11:16Ака-ука қарама-қаршилиги бўлмайди. Жоб Беллингем "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 10:50А Сериянинг энг яхши тўпурари Саудияга кўчиб ўтиши мумкин  1 10:23Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  1 10:16Сергей Чигодаев: "Турнирда кучли жамоалар иштирок этмоқда"  1 09:40“Хоразм“ “Пахтакор“ футболчисига қизиқмоқда  3 09:05“Ал Ҳилол“ “Манчестер Сити“ни мағлуб этгани учун футболчиларга қанча мукофот пули бергани маълум  6 08:33“Насаф“ Мозговойнинг ўрнига “Динамо“ етакчисини олиб келмоқчи  2 08:00Суперлига. Бугун 1-давранинг сўнгги тури старт олади  1

Баҳром Норсафаров: “CAFA U-23 Women’s Championship-2019” мусобақасида мазмунли ўйин намойиш этишга уринамиз Янгиликлар

Баҳром Норсафаров: “CAFA U-23 Women’s Championship-2019” мусобақасида мазмунли ўйин намойиш этишга уринамиз

Олдин хабар берганимиздек, эртадан Тожикистонда “CAFA U-23 Women’s Championship-2019” мусобақаси старт олади.

Унда Ўзбекистон,  Афғонистон,  Эрон,  Қирғизистон,  Тожикистон ҳамда Туркманистон олимпия терма жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боришади.

Бугун мусобақа олдидан матбуот анжумани ўтказилди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси устози Баҳром Норсафаров қуйидагича фикр билдириб ўтди:

- ОФК, CAFA (МОФА) ҳамда мезбон Тожикистонга бундай мусобақа ташкил этилаётгани учун миннатдорчилик билдираман. Бизда яқиндагина миллий чемпионат якунланди. Футболчи қизларимиз айни дамда ёмон спорт формасида эмас. Фақатгина бир неча нафар муҳим ўйинчиларимизнинг жароҳат олишгани бироз дилни хира қилади. Лекин биз мусобақага олиб келган 18 нафар футболчи қизларнинг аксарияти, шунингдек, бир вақтнинг ўзида миллий терма жамоамиз аъзолари ҳам ҳисобланишади. Қолаверса, таркибимизда U-19 терма жамоамиз аъзолари ҳам бор. Уларга ушбу турнирда ўзларини кўрсатиш имкониятини тақдим этамиз. Рақиблар ҳақида гапирадиган бўлсам, қўшни мамлакатлар терма жамоалари билан яқиндагина Қирғизистонда ўтган "Умид кубоги"да тўқнаш келган эдик. Энди ушбу мусобақада ҳам чиройли ва мухлисларга манзур бўладиган ўйин намойиш этишга уринамиз, - деди мутахассис.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика