UZ

Сўнгги янгиликлар

12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  3 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  1 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  3 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  15 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  6 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  4 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  5 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  9 07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  2 07:25“Андижон” польшалик ҳимоячи билан шартнома имзолади  2 07:00“Истиқлол“ бош мураббийи яна бир ўзбекистонлик футболчи билан шартнома тузишни истамоқда  6 02:34"Спортинг" раҳбари Гёкерешнинг йиғинга келмагани ҳақида: "Даҳолар босим ўтказиш орқали трансферни осонлаштирамиз деб ўйлашади, аммо бу уни қийинлаштиради. Ҳаммаси катта жарима ва кечирим сўраш билан ҳал бўлади"  2 00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  1

Баҳриддин Ваҳобов: «Турнинг марказий учрашуви Навоийда бўлади» Янгиликлар

Баҳриддин Ваҳобов: «Турнинг марказий учрашуви Навоийда бўлади»

Олий лига ўнинчи туридан жой олган «Қизилқум» — «Металлург» жамоалари учрашуви олдидан навоийликлар сардори Баҳриддин Ваҳобов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
— Чемпионат охирги турида кичик жароҳат олганлигим туфайли Ўзбекистон кубоги нимчорак финали жавоб учрашувида майдонга туша олмадим, — дейди Баҳриддин Ваҳобов. — Ҳозир барчаси ортда қолди. Бугун ўз майдонимизда «Металлург» футболчилари билан куч синашамиз. Бу ўйин турнинг марказй учрашувларидан бири бўлса ажабмас. Бекободликлар билан чемпионат жадвалида ёнма-ён боряпмиз. Ғалаба ҳар икки жамоа учун ҳам жуда муҳим. Ўйин осон ўтмаслиги аниқ, аммо ҳар қандай вазиятда ҳам рақибимизни мағлубиятга учратиш учун бор маҳоратимизни ишга соламиз.

Ўтган мавсумнинг биринчи даврасида сафарда бекободликларга 4:2 ҳисобида ютқазган, ўз майдонимизда эса дуранг ўйнагандик. Бу йилги чемпионатда рақибдан максимал даражада очко тортиб олишга уриниб кўрамиз. Бугун эса бизга навоийлик мухлислар далдаси жуда зарур. Жамоамиз аъзоларининг кайфияти аъло даражада, ўз ишқибозларимизни чиройли ўйинимиз билан қувонтиришга тайёрмиз.

«Қизилқум» ПФК Матбуот хизмати.
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика