UZ

Сўнгги янгиликлар

18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  0 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  3 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  7 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  4 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  7 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  13 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  22 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  9 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  8 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  5

Баҳодир Аҳмедов: "Бугунги авлодимиз билан келажакка умид ва ишонч билан қарашимиз мумкин" Янгиликлар

Баҳодир Аҳмедов: "Бугунги авлодимиз билан келажакка умид ва ишонч билан қарашимиз мумкин"

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бугун тунда юртимизга қайтиб келди.

Мундиал давомида мухлислар меҳрини қозона олган вакилларимиз гарчи нимчорак финалдан сўнг ортга қайтишган бўлсада, улар кўрсатган ўйин барчамизда илиқ таассурот қолдирди. Футзалчиларни ўйинларга тайёрлашда мураббийлар штабининг хизмати катта бўлди, десак муболаға бўлмайди. 2016 йил Колумбиядаги Жаҳон чемпионатида ёрдамчи мураббий сифатида қатнашган Баҳодир Аҳмедов Литвадаги мусобақада бош мураббий сифатида шогирдларини бошлаб тушди. Бу ҳақида мураббийнинг фикрлари қуйидагича бўлди.

"Ёрдамчи сифатида менга осонроқ бўлганди, дея оламан. Бунда сиз бош мураббий билан маслаҳатлашган ҳолда иш қиласиз. Бош мураббий ролида терма жамоада ишлаш катта масъулият ва ўзига яраша қийин. Буни Литвадаги Жаҳон чемпионатида ҳам билдим. Очиғи сўз билан таърифлаш қийин. Айни пайтда ҳиссиётлар ажойиб. Шундай бўлсада мухлислардан сўнгги ўйиндаги мағлубият учун узур сўрайман. Ўзимизнинг хатоларимиз эвазига имкониятни бой бердик. Бизнинг терма жамоа халқаро турнирларда ўйнай олишини кўрсатди. 

Бугунги авлодимиз билан келажакка умид ва ишонч билан қарашимиз мумкин. Жуда яхши ёш футзалчилар етишиб чиқмоқда. Кейинги йиғинларда уларни ҳам жалб қиламиз",- дейди Баҳодир Аҳмедов.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика