UZ

Сўнгги янгиликлар

10:37Жаҳоннинг энг яхши ҳужумчилар рейтинги тузилди (топ-10)  0 10:10“Барселона“ йирик трансферни амалга оширишга яқин  3 09:43“Ювентус“ “Адидас“ билан янги шартнома имзолади. Келишув суммаси маълум  0 09:18Ўзбекистон кубоги. Бугун яна иккита чорак финалчилар аниқланади  2 08:47Саудия Арабистоннинг бир йўлла учта жамоаси АПЛ юлдузига таклиф билан чиқишди  1 08:40КЖЧ. 39 ёшли Серхио Рамос "Интер" дарвозасига гол урди  0 08:20МЮ “Барселона“га супер таклиф билан чиқди  6 07:52Шомуродовга қизиққан МЛС жамоаси маълум  17 07:25Ҳусанов тарихга кириши мумкин! Бугун “Манчестер Сити“ клублар ўртасидаги юришини бошлайди  10 06:50КЖЧ. "Урава Ред" сардори "Ривер Плейт" футболчиларига нисбатан ҳурматсизлик қилди  0 02:39Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Боливияга ютқазди  18 00:34Месси Баджодан Италиянинг 1994-йилги ЖЧ либосини совға сифатида олди  7 23:59Мбаппе иситма туфайли "Реал" машғулотида қатнашмаяпти. Эртага "Ал-Ҳилол" билан ўйин  1 23:39Доннарумма FourFourTwo талқинига кўра дунёнинг энг яхши дарвозабони  3 23:04КЖЧ. Танташев бошқарган ўйинда "Боруссия Д" ва "Флуминенсе" дуранг қайд этишди  1

БАА - Ўзбекистон ўйинига кам вақт қолмоқда Янгиликлар

БАА - Ўзбекистон ўйинига кам вақт қолмоқда

Бугун Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш босқичида охирги ўйинини ўтказади.

Равшан Ҳайдаров шогирдлари саралашнинг охирги тур учрашувини БАА ёшларига қарши баҳс олиб боришади. Ўйин бизнинг вақт билан 19:25да бошланади. 

Яхши биласиз, гуруҳдаги аввалги иккита ўйинда ғалаба қозонганмиз. Ёшларимиз дастлаб Ливанни 3:1, кейин Непални 2:0 ҳисобида мағлуб этишди. Ўз навбатида БАА ҳам бу жамоаларни мағлубиятга учратди. БАА - Непал 5:0, БАА - Ливан 1:0. 

Учинчи тур олдидан БАА U-22 терма жамоаси фақат тўплар нисбатига кўра гуруҳда етакчилик қилмоқда. Ваҳоланки, уларнинг очкоси биз билан тенг. Бугунги ўйинда ғалабагина терма жамоамизни бирданига Осиё чемпионатига олиб чиқади. Агар дуранг ўйнасак, саралашни иккинчи ўринда тугатамиз ва бошқа гуруҳларнинг натижасини кутишимизга тўғри келади. Ютқазиб қўйсак ҳам худди шундай вазиятда қоламиз. 

Албатта, бугунги беллашувда футболчиларимиздан фақат ғалаба кутиб қоламиз. Шунда қолган гуруҳларда бошқалар қандай ўйнар экан деб кутиб ўтирмаймиз ва бу ёғига фақат Осиё чемпионати ҳақида ўйлаймиз. Эслатиб ўтамиз, навбатдаги U-22 Осиё чемпионати 9-27 январь кунлари Хитойда бўлиб ўтади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика