

Маълумотларга кўра, бельгиялик футболчи жамоа бош мураббийи Антонио Конте иш услубидан норози ва "Қироллик клуби"ни фаолиятини давом эттириш учун энг яхши вариант деб ҳисобламоқда.
Жорий мавсум 27 ёшли ярим ҳимоячи Англия Премьер-лигасининг 25та учрашувида майдонга тушиб, 11та гол урди.
"Челси" Англия чемпионатидаги сўнгги 5та баҳснинг 4тасида мағлуб бўлди.



