Аёллар футболи. Ўзбекистон U-19 терма жамоаси назорат учрашувида йирик ғалабага эришди

Narzulla Saydullayev
21 июл 2018, 08:51
Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси Наманганда йиғин ўтказаётгани ҳақида аввал хабар бергандик.

19 ёшгача бўлган футболчи қизларимиз Косонсой шаҳрида "Қўқон-1912"  аёллар жамоаси билан назорат ўйини ўтказишди. Учрашув 8:2 ҳисобида Ўзбекистон U-19 терма жамоасининг ғалабаси билан якунига етди.

Терма жамоамиз назорат учрашувини қуйидаги таркибда бошлади: Севара Нуруллаева, Маҳлиё Назарқулова, Ҳусния Ғаниева, Лайло Шодиева, Мадина Ҳикматова, Гулзода Саидова, Шаҳризода Зайнитдинова, Лайло Тошева, Шаҳноза Қурбонова, Арина Смирнова, Тожинисо Рашидова.

Ўзбекистон U-19 таркибида голларга Тожинисо Рашидова (2та), Шаҳноза Қурбонова (3та), Арина Смирнова,  Гулжамол Норматова ва Диёра Эркиновалар муаллифлик қилишди.

Ўзбекистон U-19 терма жамоасининг Намангандаги йиғини 25 июлга қадар давом этади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: ufa.uz