UZ

Сўнгги янгиликлар

15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  1 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  0 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  7 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  1 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  6 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0 10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  8 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  7 09:30Суперлиганинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  3 08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  20

Аёллар футболи. “Нефтчи” аёллар жамоаси ўз майдонида мағлубиятга учради Янгиликлар

Аёллар футболи. “Нефтчи” аёллар жамоаси ўз майдонида мағлубиятга учради

Аёллар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати 11-турида “Нефтчи” аёллар жамоаси ўз майдонида “Пахтакор” аёллар жамосини қабул қилди.

Учрашув меҳмонларнинг фаол ҳужумлари билан бошланди. Биринчи бўлим бошиданоқ мезбонлар дарвозаси яқинида хавфли вазиятларни содир этаётган “Пахтакор” аёллар жамоаси 9-дақиқадаёқ ҳисобни очишга муваффақ бўлдилар. Бу вазиятда қанотдан узатиб берилган тўпни меҳмонларнинг 77-рақамли футболчиси Дурдона Бахтиёрова чиройли тарзда дарвозага йўллаб, ҳисобни очди. Ўтказиб юборилган голдан сўнг “Нефтчи” аёллар жамоаси вакиллари ҳам ҳужумкорликни оширишди. Биринчи бўлим сўнгига қадар ҳар икки жамоа аъзоларида рақиб дарвозасини ишғол этиш учун қулай имкониятлар юзага келган бўлса-да, ҳисоб ўзгармади.

Иккинчи бўлим майдон эгаларининг фаол ҳужумлари билан бошланди. Бироқ учрашувдаги иккинчи голни ҳам “Пахтакор” аёллар жамоаси вакиллари киритишди. 55-дақиқада меҳмонларнинг 10-рақамли футболчиси Динара Тагирова “Нефтчи” аёллар жамоаси дарвозасини ишғол этиб, ҳисобни 0:2 кўринишига келтириб қўйди. Учрашувнинг 77-дақиқасида мезбонларда “Пахтакор” аёллар жамоасини дарвозасини ишғол этиш учун қулай имконият юзага келганди, бу вазиятда мезбонларнинг 10-рақамли футболчиси Феруза Жўрабоеванинг жаримадан йўллаган кучли зарбаси бир оз ноаниқ бўлди. Учрашув якунланиб бораётган паллада бош ҳакам Темур Тўхтасинов қоидабузарлик қайд этиб, “Нефтчи” аёллар жамоаси дарвозаси томон пенальти белгилади. Белгиланган пенальтини меҳмонларнинг 13-рақамли футболчиси Сема Лидия ижро этди. Унинг йўллаган зарбасини дастлаб “Нефтчи” аёллар жамоаси посбони қайтариб қолди, бироқ қайтган тўпга яна ўша Лидия зарба бериб, жамоасининг учинчи голини киритди. Учрашув шу тариқа “Пахтакор” аёллар жамоасининг ғалабаси билан якунига етди.

Аёллар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати.
11-тур
“Нефтчи” W – “Пахтакор” W 0:3 (0:1)
Ҳакамлар:
Темур Тўхтасинов, Зиёдулло Абдурахмонов, Анвар Маражабов, Равшан Копадзе
Назоратчи– Файзулло Ҳасанов
Комиссар– Акмал Карабаев
Голлар: Динара Бахтиёрова 9, (0:1), Динара Тагирова 55 (0:2), Сема Лидия 90 ( 0:3)
Амалга оширилмаган пенальти: Сема Лидия 90 (дарвозабон)
"Нефтчи"W: 1.Мавлуда Хўжаева, 6.Мадино Маруфжонова, 7.Умида Умарова, 9.Ситора Нишонова, 10.Феруза Жўрабоева, 15.Дилноза Каримова, 17.Хилола Обиджонова, 18.Одина Бердиева, 19.Қизлархон Иброхимова, 20.Мухлиса Отақўзиева, 21.Чарос Ғаниева.
Захира: 12.Ойгул Мусаева , 2.Мадина Юсупова, 5.Мастура Абдураҳимова, 11.Муниса Нуритдинова, 13.Адиба Омонова, 22. Дилбархон Мазарипова
"Пахтакор"W: 1.Дилором Тўланова , 3.Кристина Чунакова, 7.Мадина Хикматова, 8.Рўзихон Асқарова, 10.Динара Тагирова, 11.Мадина Вохидова, 13.Сема Лидия, 14.Юлдуз Хамдамова, 20.Маржона Абдусатторова, 77.Дурдона Бахтиёрова, 88.Малика Халилова.
Захира:16.Нилуфар Бахтиёрова, 5.Мадина Абдураимова, 9.Гулмира Девьякова, 21.Урие Насибуллаева, 23. Ойбарчин Тургунова, 70. Камола Эркинова

Бекзод Толибов тайёрлади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика