Ахбор Имомхўжаев хотира турнири: Бугун мусобақа старт олади

Omonjon To`xtamirzayev
3 июл 2023
Ўзбек спорти журналистикасининг отахони, футболимиз шарҳловчилиги мактаби асосчиси Ахбор Имомхўжаев хотираси йўлида футбол мусобақаси ўтказилиши ҳақида хабар бергандик.

Ахбор Имомхўжаев хотира турнирида аввал хабар берилганидек 8 та жамоа иштирок этади: “Пахтакор” (фахрийлар), “Тонг” (фахрийлар), ЎФА (фахрийлар), “Журналист” (фахрийлар), шунингдек, Championat.asia, Sports.uz, “Шарҳловчи”, “Сулола”.

Бугун Ахбор Имомхўжаев хотира турнирида 1-тур беллашувлари старт олади. 

Турнирга қизиқувчилар беллашувларни “Бунёдкор” футбол академияси майдонларида бевосита кузатишлари мумкин. Улар Чилонзор метро бекати тарафда жойлашган 7-кириш дарвозаси орқали футбол академиясига келишлари тавсия этилади.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia