«Ахбор Имомхўжаев хотира турнири». ЎФА ҳакамларни мағлуб этди, «Пахтакор» фахрийлари сўнгги сонияда "Championat.asia" билан дуранг ўйнади

Khoja
8 июл 2024
Кеча «Бунёдкор» академияси майдонида «Ахбор Имомхўжаев хотира турнири»га старт берилди.

Мусобақанинг илк куни Равшан Ирматов бошчилигида ЎФА жамоаси ҳакамлардан ташкил топган ЎзФҲМ жамоасини 7:0 ҳисобида аслим этди. "Championat.asia" нашри эса «Пахтакор» фахрийларига қарши кечган баҳснинг сўнгги сонияларида ғалабани қўлдан чиқарди ва баҳс 3:3 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Баҳсда жамоамиз ҳужумчиси Толибжон Қосимов хет-трик қайд этди. Мусобақа низомига кўра, дуранг натижадан сўнг пенальтилар серияси ташкил этилди ва бунда тажрибали футбол фахрийлари журналистларни мағлуб этишди.

Учрашувда жамоалар 5+1 кўринишида майдонда ҳаракат қилишди

Кечаги учрашув натижалари билан танишинг.

Сулола — Журналистлар 12:1

Спорт ТВ — "Kun.uz" 1:5

ЎзФҲМ — ЎФА 0:7

Тонг 2 — ЎзПФЛ 0:1

«Пахтакор» — "Championat.asia" 3:3 (4:1 пен.серия)

«Пахтакор»: Павел Бугало, Абдумажид Тоиров, Акмал Шораҳмедов, Собир Ходиев, Шуҳрат Мақсудов, Мурод Алиев, Равшан Ражавов, Адҳам Самигов.

"Championat.asia": Миржалол Норматов, Зоир Турсунбоев, Жасурбек Асланов, Оқил Абдубарноев, Толибжон Қосимов, Жаҳонгир Файзуллаев, Омонжон Тўхтамирзаев, Шерзод Нурматов, Абдулвосит Бектемиров, Болат Бекдибеков, Никоял Егоричев, Ниғмонхўжа Нозимов, Гайрат Хасбиуллин, Нарзулла Сайдуллаев.




KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia