UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!  43 00:02"Атлетико" — "Реал Овьедо". Таркиблар маълум  0 00:01"Тоттенхэм" — "Фулхэм". Таркиблар маълум  0 23:35Суперлига. "Навбаҳор" – "Пахтакор" 1:1  0 23:14Лига 1. "Монако" ўз уйида ПСЖни мағлуб этди  5 22:24Ла Лига. "Барселона" "Камп Ноу"да "Алавес"ни мағлуб этди  49 22:05АПЛ. "Манчестер Сити" 90+1 дақиқада Фоден томонидан урилган гол эвазига "Лидс"ни мағлуб этди, Ҳусанов захирада қолдирилди  18 21:49Акмал Рустамов: "Келаси йил кучлилар орасида бўлишни хоҳлаймиз"  1 21:19Асрор Алиқулов: "Шўртан" Суперлига даражасидаги жамоа, келаси йил яна қайтишимиз керак"  1 21:07Камолиддин Тожиев: "Жамоадаги энг асосий нарса бу ички муҳит ҳисобланади"  2 20:52"Қизилқум" — "Шўртан" учрашувида захира ҳаками ва футболчи ўртасида юзага келган вазият юзасидан изоҳ  3 20:33Шерзод Жўраев: "Бирданига жамоа тузиб бўлмайди, ҳаммасига вақт керак"  3 20:23Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Тошкентда Эронни қийинчиликсиз мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 19:15Суперлига. “Насаф” — “Динамо” 0:0   0 19:04Рўзиқул Бердиев: "Афсуски, мавсум биз учун бир текис ўтмади"  10

Июль ойида Ахбор Имомхўжаев хотира турнири бўлиб ўтади Янгиликлар

Июль ойида Ахбор Имомхўжаев хотира турнири бўлиб ўтади

Роппа-роса бир йил муқаддам ўзбек футболи журналистикасининг асосчиси Ахбор Имомхўжаевни хотирлаб, унинг издошлари томонидан футбол мусобақаси ташкил этилганди.

Унда Ахбор ота ҳаётлик даврида фаолият олиб борган соҳа вакиллари иштирок этгани эътиборга молик.

Сир эмаски, Имомхўжаев мамлакат футболи ривожига катта ҳисса қўшган. У ўз вақтида Ўзбекистон футбол ассоциациясида фаолият олиб борган, футбол ҳакамлигида ўзига хос ютуқларга эришган, Лига учрашувларида комиссар сифатида ишлаган, матбуот, радио, телевидениени бу инсонсиз тасаввур қилиш қийин эди. Қаҳрамонимиз 80 ёшдан ошган вақтида ҳам соғлом турмуш таризини тарғиб қилишда давом этди ҳамда “Тонг” фахрийлар жамоаси сафида ҳафтасига 3 маротаба футбол ўйнарди.

2 июль — халқаро спорт журналистлари куни бутун дунёда кенг нишонланади. Имомхўжаевлар сулоласи айнан шу сана атрофида анъанавий тарзда хотира турнири ташкил этишни мақсад қилган. Мамлакатимизда футбол мавсуми 6 июль куни танаффусга чиқади. Танаффуснинг илк кунида эса иккинчи бор Ахбор Имомхўжаев хотира турнири бўлиб ўтади.

Ушбу мусобақада Championat.asia сайти ходимларидан тузилган жамоа ҳам иштирок этади.



Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика