UZ

Сўнгги янгиликлар

16:42Африка Миллатлари Кубоги соврини қамоқхонада?!  0 16:19Абдуғафур Ҳайдаров янги мавсумни Про лига жамоасида бошлайди  0 15:57Чемпионлар Лигаси финали учун тўп тақдим этилди  0 15:36"Баланд масжид" Фарғона вилояти ҳокими кубоги ғолибига айланди  3 15:19САфарда "Қўқон-1912" меҳмони. Жавоҳир Ҳусанов МТЖга бориб келгач, ўзгариб қолдими?   0 14:54А Серия топ-клуби юлдуз ўйинчи билан янги шартнома бўйича музокараларни бошлади  0 14:23Элдор Шомуродов Туркия Суперлигаси 21-тур рамзий жамоасидан жой олди  0 14:01Фарғона вилояти ҳокими кубогида 3-ўрин эгаси аниқланди  0 13:39Ўзбекистонлик мураббий Кипр клубида иш бошлади  1 13:18Расман: "Металлург" — Про лига иштирокчиси  9 12:56Ҳусниддин Алиқулов муваффақиятли операция қилинди  10 12:32Ҳоланд "Энфилд"да илк бор гол урди. У АПЛда ўйнаган 24 та стадионидан 23 тасида гол уришга муваффақ бўлган  2 12:05"Металлург"дан трансфер тақиқи олиб ташланди  0 11:39Манчестер грандлари "Брентфорд" ҳимоячиси учун курашади  2 11:16Клубларни босқичма-босқич хусусийлаштириш бўйича фикр алмашилди  10

Ахбор Имомхўжаев хотира турнирига 5 июль куни қуръа ташланади Янгиликлар

Ахбор Имомхўжаев хотира турнирига 5 июль куни қуръа ташланади

Аввалроқ мусобақада 10 та жамоа иштирок этиши хабар қилинганди.

Жамоалар мусобақа низоми асосида ўз таркибларини шакллантирмоқда. Режага кўра, 6 июль куни Ўзбекистонда барча клублар танаффусга чиқади ҳамда 7 июль санасидан эътиборан турнир старт олади. 

5 июль куни соат 16:00 да "Бунёдкор" стадионида мусобақага қуръа ташлаб берилади. Турнир ўтган йили бўлгани каби "Бунёдкор" академияси футбол майдонларида ўтказилади. 

Низомга кўра, қуръа олдидан жамоалар саватларга ажратилмайди. 10 та жамоа бир саватдан жой олади ҳамда бергер тизимида қуръа ўтказилади. Якунда унинг дастлабки уч тур ўйинлари қолдирилиб, қолганлари ўчириб юборилади. Яъни, мусобақанинг сўнгги — тўртинчи кунига қадар барча жамоа 3 тадан ўйинда майдонга тушади ва шу асосда турнир жадвали шаклланади. 

Тўртинчи куни турнир жадвалида дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар финал ўйини орқали мусобақа ғолибини аниқлаб беради. Худди шу тартибда 3, 5, 7 ва 9-ўринлар учун ҳам беллашувлар ўтказилади. Фестивал шаклида ўтадиган турнирда барча иштирокчи жамоа умумий ҳисобда 4 тадан учрашув ўтказиши таъминланади. 

Қизиқ тарафи шундаки, дастлабки уч тур давомида асосий вақтда ғолиб чиққан жамоага 3 очко берилади. Ўйин дуранг билан якунига етса, пенальтилар серияси ўтказилади. Бунда ғолиб жамоа 2, мағлуб эса 1 очко эгасига айланади. Асосий вақтдаёқ мағлуб бўлган томон табиийки, очкосиз қолади.  

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика