UZ

Сўнгги янгиликлар

07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  7 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  6 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  4 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  34 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  20 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  12 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  64 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  308 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5

Австралиялик журналист Скотт Макинтайр: "Ўзбекистон ва Австралия гуруҳдан чиқишига шубҳам йўқ" Янгиликлар

Австралиялик журналист Скотт Макинтайр: "Ўзбекистон ва Австралия гуруҳдан чиқишига шубҳам йўқ"

Бугун Қатарда бўлажак Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди.

Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси "B" гуруҳида Австралия, Сурия ва Ҳиндистон билан кураш олиб борадиган бўлди.

Championat.asia сайтининг узоқ йиллик дўсти, австралиялик журналист Скотт Макинтайр қуръа натижалари бўйича ўз фикрларини билдирди.


"Ўзбекистон ва Австралия терма жамоалари ўртасидаги сўнгги учрашув, Осиё кубоги-2019да бўлган эди. Ўшанда Ўзбекистон пенальтилар сериясида мағлуб бўлган эди.

Бу икки терма жамоа учун ҳам эсда қоларли баҳс бўлган эди, Ўзбекистон мағлуб бўлгани учун ўша ўйинни кўп эслаши аниқ. Лекин Австралия учун ҳам ўша учрашув катта аҳамиятга эга, сабаби жуда қийин бўлган эди. Австралия терма жамоаси бош мураббийи Грэм Арнольд қуръа натижалари аниқ бўлганидан сўнг, ўз фикрлари билан бўлишди: "Гуруҳимиз анча қийин, лекин Қатар мамлакати биз учун бегона эмас".

Ҳақиқатдан ҳам Қатар Австралия терма жамоаси учун ўй майдонидек бўлиб қолди. Сўнгги уч йил ичида Қатарда жуда кўп учрашувлар ўтказди. COVID-19 пандемияси вақти Қатар терма жамоа машғулот базаси бўлган эди. Майдонлар ва мамлакат бизга жуда яхши таниш. Ўзбекистон ҳам рақиб сифатида бегона эмас. Бу жамоага қарши кечган учрашувларни яхши ҳотиралар билан эслаймиз. Ўзбекистон билан баҳс қийин бўлиши аниқ, сабаби икки терма жамоа гуруҳ фаворитлари. Ўзбекистон ва Австралия кейинги босқичга чиқишига шубҳа қилмаяпман ва гуруҳдан учинчи ўринни эгаллаган терма жамоа ҳам нимчорак финалга чиқиши мумкин. Менинг фикримча бизнинг гуруҳ энг кучлиларидан бири, қолган рақибларга қарши ҳам ўйнаш осон бўлмайди.

Агар "D" гуруҳига эътибор қаратсак, бу гуруҳда ҳам рақобат анча кучли. Япония ва Ироқ Осиё кубогида бир неча маротаба чемпионликни қўлга киритишган, Вьетнам терма жамоасининг ҳозирги бош мураббийи, 2002 йилги жаҳон чемпионатида Япония термасини бошқарган (Филипп Труссье - таҳр.). Индонезия термаси ҳам ёш ва иқтидорли жамоа, уларни ёрқин футбол намойиш этишади. "B" ва "D" гуруҳлари энг қийин квартетлар назаримда.

"A" гуруҳига қарайдиган бўлсак, менимча ушбу гуруҳ "ҳаёт" гуруҳи, осон жамоалар бир бирига қарши ўйнашади. Битта савол бор: Қатар терма жамоаси қандай иштирок этади, сабаби улар яқиндагина янги мураббий билан иш бошлашди ва Қатарнинг футбол фалсафаси бутунлай ўзгариб кетиши мумкин. Кўрамиз, кузатиб, билиб оламиз. Яхши қуръа бўлди назаримда, энди Осиё кубогига тайёргарлик кўришни бошлаймиз.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика