UZ

Сўнгги янгиликлар

20:50"Машъал" Про-лига вакили билан назорат ўйинида 2 тўп фарқидаги ғалабани ушлаб қола олмади  0 20:29"Шўртан" 4 футболчини таркибига қўшиб олганини маълум қилди  1 19:58"Манчестер Юнайтед" Уоткинс борасида музокараларни давом эттирмоқда  2 19:33"Бавария" аъзоси трансфери яна кун тартибида – "Арсенал" чекинишни истамаяпти  0 19:10"Манчестер Юнайтед"ни кучлилар даврасига қайтарадиган 5 қадам. Қиммат ҳужумчилар — бошланиши  0 18:44Неймар фаолиятини Европа клубларидан бирида давом эттириши мумкин  1 18:16"Реал" Родри учун "Манчестер Сити"га 115 миллион евро таклиф қилмоқчи  8 17:49"Нефтчи" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  3 17:28"Ливерпуль" Конатени "Реал"га қўйиб юбормоқчи эмас  2 16:59Breaking! Исак "Ньюкасл"дан кетиш ниятида  4 16:37Жорже Жезуш: "Роналду – катта масштабдаги шахс"  13 16:09Суннатуллоҳ Ҳамиджонов: "ОЧЛ 2 гуруҳ босқичини муваффақиятли ўтказиб, мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз"  1 15:41"Сурхон" легионер хавбеки билан хайрлашди, яна бир футболчисини "Андижон"га ижарага берди  2 15:39Август ойидан Ўзбекистонда ҳам футболнинг янги қоидалари кучга киради   1 15:20"Натижа учун баъзида мазмунли ўйиндан воз кечдик. Етакчиларимизни йўқотишни истамаймиз, Хебайдан эса кўп нарса кутгандик" — Рўзиқул Бердиев билан интервью  9

Австралия термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон билан ўйин биз учун жуда муҳим. Гуруҳда биринчи ўринни эгаллашимиз керак" Янгиликлар

Австралия термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон билан ўйин биз учун жуда муҳим. Гуруҳда биринчи ўринни эгаллашимиз керак"

Осиё кубоги "B" гуруҳининг иккинчи туридан ўрин олган Сурия ва Австралия ўртасидаги учрашувдан сўнг австралияликлар бош мураббийи Грэм Арнольд ва учрашувнинг энг яхши футболчиси Жэксон Ирвин матбуот анжуманида қатнашишди.

- Жаноб мураббий, Сурияга қарши ўйин ҳақидаги фикрингиз қандай?

- Сурия жуда кучли жамоалиги аниқ эди. Рақибни жуда кўп мухлислар қўллаб-қувватлади. Иккинчи ғалабадан мамнунман. Осон бўлмади. Лекин иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозондик. Дарвозамиз ҳам дахлсиз қолди.

"Жуда қийин ўйин. Гол уриш ўта қийин бўлди. Иккита ўйинда иккита ғалаба биз учун жуда яхши натижа ҳисобаланади. Бирорта гол ўтказиб юбормадик. Мусобақа жуда яхши бошланди", – деди Жэксон Ирвин.

- Жаноб Грэм, Ирвиннинг бугунги ўйини ҳақида қанақа фикр билдирасиз? У қаторасига иккинчи марта учрашувнинг энг яхши ўйинчиси бўлди...

- Ярим ҳимоячи бўлишига қарамай, Ирвинда гол уриш қобилияти бор. Биз учун муҳим бўлган голларни айнан у урмоқда. Таркибимиздаги жуда кўп ўйинчилар биринчи марта Яқин шарқда ўйнашмоқда. Ирвин ҳозирги Австралиянинг муҳим бўлаги.

- Жаноб мураббий, жамоангиз фақатгина битта аниқ зарба берди. Шу ҳақда фикрингиз...

- Сурия 10 та футболчи бўлиб ҳимояланяпти. Бундай жамоага гол уриш қийин. Реаллик шу. Ҳимоявий жамоага гол уриш осон эмас. Муҳими, биз гол ўтказмадик. 

- Жэксон, бугун яна гол урдинг. Сурияга қарши ўйин қанчалик қийин бўлди?

- Биз бу турнирда ҳар хил рақибларга қарши ўйнамоқдамиз. Ҳиндистон умуман бошқа услубда футбол ўйнади. Сурия эса бутунлай бошқача жамоа. Ўйинда устунликка эришгандик, охирида ғалаба қозонишни уддаладик.

- Аллақачон кейинги босқич масаласини ҳал қилдингиз. Ўзбекистон билан бўладиган ўйин Австралия учун аҳамиятга эгами? Ўзбекистон термаси ҳақида фикрингиз қандай?

- Албатта, Ўзбекистон билан ўйин биз учун жуда ҳам муҳим. Гуруҳда биринчи ўринни эгаллашимиз керак. Шунда кейинги рақиблар ўз ўзидан осонроқ бўлади. Мақсадимиз – чемпионлик. Биринчи ўринни эгалласак, бу мақсадга енгилроқ етиб боришимиз мумкин бўлади.

- Дарвозага биргина аниқ зарба бердингиз ва гол урдингиз. Сурия жамоаси сизни ҳайрон қолдира олдими?

- Ҳар сафар Сурияга қарши ўйнасак, қийналамиз. Яхши маънода Сурия бизни хайрон қолдирмади, чунки гол уриш жуда қийин бўлишини билардик. Уч очко энг муҳими. Омадимиз келиб қолди, демаган бўлардим. Ўйин картинасини айнан биз назорат қилдик. 

Жалолхон Иноғомхўжаев

Рейтинг: -13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика