

Раҳбарият жамоанинг мавсум стартидаги натижаларидан норози, шу сабабдан аргентиналик мутахассис клубдан кетиши мумкин.
"Матрасчилар" Ла Лигада 25 очко жамғарган ҳолда 6-ўринда боришмоқда. Испан гранди сўнгги 7та турда фақатгина битта ғалабага эришди.
Агар Симеоне истеъфога чиқариладиган бўлса, Лондоннинг "Арсенал" клуби уни бош мураббий этиб тайинлашга ҳаракат қилиб кўради.
Эслатиб ўтамиз, "EL Cholo" (Симеоненинг лақаби) "Атлетико"ни 2011 йилдан буён бошқариб келмоқда. У футболчилик фаолияти давомида 1994-1997 ва 2003-2005 йилларда "матрасчилар" шарафини ҳимоя қилган.




