"Атлетико" президенти: "Агар Месси Суарес билан ўйнашни хоҳласа, иштиёқ билан ҳамма нарса бўлиши мумкин"

Alisher
29 сен 2020, 13:28
Мадриднинг "Атлетико" клуби президенти Энрике Сересо Луис Суареснинг трансфери, шунингдек Диего Костанинг келажаги ҳақида гапирди.

"Ҳаётда сен бирор нарсани хоҳласанг... Агар Месси Луис билан ўйнашни хоҳласа, мен бундай дейман: иштиёқ билан ҳамма нарса бўлиши мумкин.

Суареснинг трансфери борасидаги музокаралар ажойиб ўтди. Бартомеу - яхши дўст ва ажойиб инсон. Ҳозирги пайтда "Барселона"даги ишлар жуда яхши кетмаяпти, аммо у қандай ҳаракат қилиш керак бўлса, шундай қилмоқда. Трансфер қийин кечмади, ўйинчи ўз хоҳлаган жойда ўйнади.

Диего Коста - "Атлетико"га керак ўйинчи. Мавсум жуда узоқ. Клубда катта ўзгаришлари бўлади деб ўйламайман. Кавани? Суарес билан фарқли равишда у билан вазият бошқача. У фантастик ўйинчи, аммо барча бошқача кечди", - дейди Сересо.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo