"Атлетико" Облакка "Бенфика"дан ўринбосар топди

Alisher
17 мар 2022, 13:17
Мадриднинг "Атлетико" клуби раҳбарлари словениялик дарвозабон Ян Облакка эҳтимолий ўринбосар топди.

Мадридликлар "Бенфика"нинг 27 ёшли грециялик дарвозабони Одиссеас Влаходимосга фаол тарзда қизиқишмоқда.

Дарвозабоннинг "Бенфика" билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Одиссеас Влаходимос жорий мавсум Португалия лигасида 25та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Goal