UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  0 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  1 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  1 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  5 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  2 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  17 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  30 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0 00:57Расман: "Ювентус" "Лилль" тарихидаги энг яхши тўпурар билан шартнома имзолади  3 00:40"Манчестер Юнайтед"да 10-рақамнинг эгаси аниқ. У Рэшфорд эмас  2 00:02Иван Бошкович: "Биринчи даврада футболчиларим ўз даражасини намойиш қилди, бироқ бизга омад етишмади"  0 23:43Баҳром Ҳайдаров: "Рақиб жарима майдончаси атрофига борганда футбочлиларимизга совуққонлик ва маҳорат етишмаяпти"  4

Асрор Ғофуров: "Баҳром Ҳайдаров футболчилардан ҳар бир ўйинда интизом ва ҳужумкорликни талаб қилмоқда" Янгиликлар

Асрор Ғофуров: "Баҳром Ҳайдаров футболчилардан ҳар бир ўйинда интизом ва ҳужумкорликни талаб қилмоқда"

Термизнинг "Сурхон" жамоаси Coca Cola Суперлига 4-турида "Машъал"га қарши майдонга чиқди.

Жанговар руҳда кечган учрашувда томонлар дуранг натижа қайд этишди(2:2). Биз эса баҳсдан сўнг мезбонларнинг тажрибали футболчиси Асрор Ғофуровнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Об-ҳавонинг иссиқлиги икки жамоага ҳам қийинчилик туғдирди. Бошқа томондан уч ойга яқин ўйин амалиётсиз қолдик. Эндиликда киришиб олишимизга бир мунча вақт кетади. Ҳа, "Локомотив" билан ўртоқлик учрашувида ҳам, бугун ҳам тайм ўрталарига келиб ўйинимиз очилмоқда. Буни сездингиз. Дастлабки 15 дақиқа ҳар бир жамоа учун мослашиб олишга сарфланади. 

Мураббийимиз машғулотларда биздан нима истаётганини тушунтириб бермоқда. Нима кутаётганини онгимизга сингдирмоқда. Вақт ўтиши билан улар истаган ўйинни кўрсата оламиз. Баҳром Ҳайдаров биздан майдонда интизомга амал қилишимизни ва ҳужумкор футбол кўрсатишимизни талаб қилмоқда. Иккинчи бўлимда ирода кўрсата олдик ва ҳисобдаги фарқни йўққа чиқардик. "Машъал" таркибида иқтидорли ёш футболчилар тўп тепмоқда. Уларнинг келажаги порлоқ. Муҳими катта танаффусдан сўнг чемпионатни бошлаб олдик. Эндидикда машғулотларда ўз устимизда кўпроқ ишлаймиз. Олдинда осон бўлмаган ўйинлар кутмоқда. Биз ҳар бир баҳсда ғалаба қозонишни хоҳлаймиз",- дейди Асрор Ғофуров.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика