UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55АПЛда апрель ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  0 16:30"Челси" вакили 2018 йилнинг сентябридан буён илк бор АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси бўлди  0 16:05Гавининг тикланиш жараёни ноябрь ойигача чўзилиши мумкин  0 15:41Рис Жеймс машғулотларга қайтди  0 15:14"Боруссия" Дортмунд таркибни "Челси" ҳужумчиси билан кучайтирмоқчи  3 14:47FIFPro ФИФАни судга бермоқчи  2 14:20"Динамо"га трансфер тақиқи қўйилди  5 13:55"Манчестер Юнайтед"нинг 2 футболчиси умумий гуруҳга қайтди  2 13:29"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этади  1 13:00"Атлетико" "Ювентус" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 12:36Амрабат – "Милан"нинг ёзги мақсади  2 12:10Футзал бўйича Олий лига. БМБ Акбар Усмонов пента-трикка эришган ўйинда "Жиззах"га 9 та гол уриб, чемпионликни тантана қилди!  6 11:43"Ливерпуль" хавбеки АПЛ ва Бундеслигани солиштирди  0 11:19"Ливерпуль" "Спортинг" футболчиси учун курашда МЮдан олдинда  1 10:48«Барселона» жаҳон чемпиони билан шартнома тузишга яқин  12

Асрор Алиқулов: "Таркибдаги муаммолар мавсум якунида қийинчилик туғдирмоқда" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Таркибдаги муаммолар мавсум якунида қийинчилик туғдирмоқда"

Про лига 19-турдан ўрин олган "Турон" - "Шўртан" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов фикрларини билдириб ўтди.




"Бугунги ўйинда қўлга киритилган ғалаба бизга иккинчи ўрин учун имконият бериши мумкин эди. Футболчиларда ғалабага бўлган ишонч ва иштиёқ кўрмадим. Бу нима билан боғлиқлигини билмайман. Йилни охирига келиб футболчилар етишмовчилиги қийнамоқда. Ҳимоя чизиғида футболчиларимиз камлик қилмоқда. Таянч ярим ҳимоячиларимизни марказий ҳимояда ўйнатмоқдамиз. "Турон" футболчиларнинг индивидуал маҳорати, тезлик ва маҳорат ҳисобига ғалаба қозонди. Гол урмасангиз ғалаба қозона олмайсиз",- дейди Асрор Алиқулов.

- Тажрибали футболчилардан бири, тўпурар бўлиб турган Жасур Холтўраевнинг захирада қолиши нима билан боғлиқ?

- Рақиб ҳимоячиларининг имкониятидан келиб чиқиб таркибда айрим ўзгаришларга қўл ургандик. Самандар Шодмоновда пас бериш маҳорати юқори. Биринчи бўлимда ҳаракат қилган Бекзод Сувонов яхши таассуррот қолдирди. Жароҳати борлиги учун уни алмаштиришга қарор қилдик. Иккинчи бўлимда Шодмоновнинг паслари, Холтўраевнинг тезлиги ҳисобига ўйинни кучайтиришни мақсад қилган эдик. Лекин режамиз иш бермади. Жасур Холтўраев сингани тажрибали футболчиларнинг захирада қолгани шу билан боғлиқ. Самандар ва Жасур бир-бири билан яхши тушуниб ҳаракат қилади. 

- Фахриддин Алимов билан келишув қандай бўлган? Ижара асосида жамоага ўтганми? 

- Мавсум бошида "Шўртан" таклиф қиладиган маошга ҳамма футболчи ҳам келмас эди. Таркибда қийналганимиз сабаб ижара асосида айрим футболчиларни жалб қилдик. Бор футболчиларимиз билан ишлаяпмиз. Майдонга чиқаётган футболчилардан фақат футбол ўйнашни талаб қилмоқдамиз. Футболчилардаги иштиёқ йўқлиги боис сўнгги бир неча турдан бери ғалаба нималигини билмаяпмиз. 

- Кейинги мавсум ушбу таркибни сақлаб қолишга ишоняпсизми? Футболчиларнинг бошқа жамоаларга ўтиб кетиш ҳавфи қандай?

- Футболчиларимиз яхши ўйин кўрсатган вақтларда уларга қайсидир жамоалардан таклифлар бўлди. Қолганларга эса йўқ, бунга футболчининг ўзи айбдор. Трансфер таъқиқи сабаб "Шўртан" бошқа футболчи ололмаслиги мумкин. Бунинг оқибатида жамоа яхши ўринлар учун кураша олмайди. Трансферларни раҳбарият ҳал қилади. 

- ЎзПФЛ директори Диёр Имомхўжаев сўнгги чиқишларини бирида Асрор Алиқуловни Про лицензиясига ўқитамиз деб таъкидлади. Ҳозирда бу борада ишлар қандай кетмоқда?

- Мавсум аввалида "Машъал"дан сўнг "Шўртан"ни қабул қилиб олиш менга янги ғояларни синаб кўриш имконини берди. Суперлигада барибир савияси баланд. Про лицензиясига ўқишлар бошланса албатта ўқиб яхши жамоаларда фаолият олиб бориш ниятим бор. Кейинги йил ҳам "Шўртан"да ишлайманми йўқми буни вақт кўрсатади. Таклифлар бор, лекин бу борада ўйлашга вақт йўқ.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика