UZ

Сўнгги янгиликлар

18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  0 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  2 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  3 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  4 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  2 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  1 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  3 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  8 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  5 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  5

Асрор Алиқулов: “Таклифлар бўлди лекин “Шўртан”дан кетишни истамадим” Янгиликлар

Асрор Алиқулов: “Таклифлар бўлди лекин “Шўртан”дан кетишни истамадим”

Ёзги трансфер ойнаси шов-шувли ўтишларга бой бўлмқода. Айниқса тажрибали ўйинчиларнинг жамоаларини ўзгартираётгани, мухлислар орасида турли хил баҳс мунозараларни келтириб чиқармоқда.
Тажрибали ҳужумчи Анвар Солиевнинг “Пахтакор”ша қайтиши, Зайниддин Тожиевни эса “Нефтчи” билан келишувга эришгани кўпчилик учун кутилмаган ўтиш бўлди деса бўлади. Яқинда Асрор Алиқуловни ҳам “Шўртан”ни тарк этиши мумкин деган гаплар ҳам урчий бошлади. Аммо тажрибали ҳимоячи куни-кеча “Футбол Экспресс” газетасига берган интервьюсида жамоадан кетмаслигини айтиб ўтган.

- Асрор ака, хабарингиз бўлса керак, ёзги трансфер ойнасида бир қатор сезиларли ўтишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Солиев “Пахтакор”га қайтди, катта Тожиев эса иккинчи даврани “Нефтчи”да бошлаши аниқ бўлди. Охирги пайтларда сизни ҳам жамоангизни ўзгаритиришнгиз борасида хабарлар тарқалди. Аввало бунга ўзингизни ёрдамингизда аниқлик киритиб олсак дегандик.

- Ҳа, чиндан ҳам трансфер ойнасидаги ўтишлар қизиб бормоқда. Тўғри, менга ҳам олий лиганинг айрим жамоаларидан чорловлар бўлди. Лекин “Шўртан”дан кетишни истамадим. Ўзингизга яхши маълумки, биринчи давра ўйинларидан кейин кўплаб футболчилар жамоамиздан кетиб қолишди ва ўзларига янги клуб топишга уринишмоқда. Шундай оғир вазиятда мен ҳам “Шўртан”дан кетсам, бу клуб учун кучли зарба бўлади ва янада қийин холатга тушиб қолиши аниқ. Шу боис ҳар қандай қийинчиликни сабр бардош билан енгиб жамоа учун иккинчи даврада ҳам ўйнашга қарор қилдим.

- Юзага келган молиявий қийинчиликлар туфайли “Шўртан”ни етачи ўйинчилар тарк этишмоқда. Лекин сиз ҳамон жамоа билан биргасиз. Бунга кўпроқ нима туртки берди?

- Юқорида айтиб ўтганимдек, жамоани қийин вазиятда ташлаб кетгим келмади. Клуб раҳбарлари ҳам “Шўртан”да қолиб, ёрдам беришим муҳимлигини айтишганида уларга йўқ дея олмадим.

- Давралар оралиғида сезиларли йўқотишларга дуч келган “Шўртан”га мавсумнинг иккинчи қисмида осон бўлмаслигини, айни пайтда ўзингиз ҳам тушуниб турган бўлсангиз керак?

- Ҳа, тан оламан, айни пайтда олий лигада энг кучсиз жамоа “Шўртан” бўлиб қолди. Турнир жадвалида биз билан ёнма-ён турган “Динамо” ва “Қизилқум” янги футболчиларни жалб этиб, таркибини кучайтиришга эришмоқда. Бемалол айта оламанки, иккинчи даврада бизга осон бўлмайди.

- Бош мураббий Зоир Тўрақулов билан суҳбатлашганимизда, сизни ўйновчи мураббий сифатида ёрдам берсангиз дуруст бўлишини айтганди. Яқин вақт ичида мураббийликка ўтиш режангизда борми?

- Тўғри, айни пайтда машғулотларда Зоир акага ёрдам бериб турибман. Бунга сабаб бош мураббийнинг ёрдамчиси йўқлигидир. Тўрақулов машғулот чоғида барчасига улгура олмайди. Шунинг учун машқлари бажаришда у кишига кўмаклашяпман. Лекин ҳали расман мураббийликка ўтганим йўқ. Ҳозир футбол ўйнаш учун қуввати бор. Бемалол ўйнай олишимга кучим етади. Лекин вақтида, ҳурматинг борлигида тугатган ҳам маъқул деб биламан.

- “Шўртан”нинг айни пайтдаги тайёргарлиги қандай кечмоқда?

- Бугунги кунда футболчиларга қисқача таътил эълон қилинган. Яқинда Тошкентда бўлиб, тиббий кўрикдан ўтдик. Насиб қилса 23 июльдан навбатдаги йиғинни бошлаймиз. Ўшанда таркибда ҳам янги номлар бўлса ажаб эмас.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика