UZ

Сўнгги янгиликлар

01:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" - "Челси" 0:1 (онлайн ҳисоб)  8 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  0 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  4 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  3 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  2 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  12 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  6 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  5 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  12 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  5 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  3 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3

Асрор Алиқулов: "Қўқон-1912"га қарши дуранг унчалик ҳам ёмон натижа эмас" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Қўқон-1912"га қарши дуранг унчалик ҳам ёмон натижа эмас"

Бугун Про лиганинг 22-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" ва "Машъал" жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейин меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида

- Қўқонликларни ўрганиб чиққандик. Бугунги асосий мақсадимиз ғалаба қозониш эди. "Қўқон-1912" жамоасига қарши ўйинлардаги натижамиз унчалик ҳам яхши эмас. "Қўқон-1912" бугун қарши ҳужумларга таяниши тахмин қилинганди. Камроқ тўп йўқотишни режалаштиргандик. Аммо барибир гол қўйиб юбордик. Иккинчи бўлимда керакли кўрсатмаларни бердик.Ўйлайманки, иккинчи таймда йигитлар борларини беришди. Ўйин охирига яқин гол уришни уддаладик. Охирги секундларга қадар кимдир ғалабани илиб кетиши мумкин эди. "Қўқон-1912"га қарши дуранг унчалик ҳам ёмон натижа эмас. 

- Иккинчи бўлимда Нурмуҳаммад Тошпўлатовни майдонга туширдингиз, аммо 20 дақиқа ўтмасдан у яна захирага олинди. Бунга нима сабаб бўлди?

- Нурмуҳаммад Тошпўлатов жамоага олинганда унда жароҳат бор эди. Машғулотларда у ўсишга эришди, жароҳатини тиклади. Лекин Нурмуҳаммад бугунги ўйиннинг шижоати, темпига бироз киришиб кета олмади. Бизга гол керак эди. Шу сабабли тактик ўзгаришга қўл урдик. 

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика