

Суперлига
29-тур
"Қўқон-1912" — "Хоразм" 0:2
Қўқон. “Марказий” стадиони. 17:00
Гол: Рафаэль Тавареш 60’, Рафаэль Тавареш (Максим Ширяев) 80’
Бош ҳакам: Равшан Абдувоҳидов
Ёрдамчи ҳакамлар: Ойбек Бобоев, Атҳам Суннатов
Захира ҳаками: Алишер Абдувоҳидов
VAR: Ғайрат Жўраев
AVAR: Максим Нехочин
Назоратчи: Марат Исмаилов
Комиссар: Шоҳруҳ Саид
“Қўқон-1912”: 13.Раҳимжон Давронов, 4.Аслиддин Тоштемиров (19.Шаҳзод Акрамов, 75), 5.Жасурбек Ёқубов, 8.Шота Гвазава (7.Жавоҳир Сидиқов, 68), 9.Жавоҳир Ҳусанов (22.Тома Табатадзе, 75), 11.Сильванус Нимели, 17.Фарҳоджон Соҳибжонов (10.Шоҳруҳ Гадоев, 68), 18.Муҳриддин Пазилдинов, 20.Иқболжон Маликжонов, 44.Андро Гиоргадзе, 90.Акбар Ўктамов (99.Муҳаммаданас Ҳасанов, 68).
Захира: 1.Рустам Нартажиев, 21.Ғуломҳайдар Гулямов, 70.Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, 71.Элбекжон Йўлчиев.
"Хоразм": 77.Умид Эргашев, 5.Аббос Отахонов, 6.Нуржаҳон Музаффаров (8.Нодир Абдухолиқов, 90+2), 9.Сардор Азимов (94.Рустам Абдуҳамидов, 46), 10.Рафаэль Тавареш (71.Умидбек Султонов, 90+2), 15.Диёр Ортиқбоев, 22.Суннатуллоҳ Ҳамиджонов (12.Максим Ширяев, 75), 25.Матия Ром, 55.Азизбек Пирмуҳаммадов, 79.Азизжон Ахроров, 96.Рафаэль Сабино (23.Сарвар Бекчанов, 82).
Захира: 1.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 3.Равшан Султанов, 7.Темур Исмаилов, 88.Аброр Хўсинов.
Огоҳлантиришлар: Суннатуллоҳ Ҳамиджонов (51), Аслиддин Тоштемиров (65), Азизжон Ахроров (71), Тома Табатадзе (90+2).
УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!
90+2. Табатадзе эътироз учун огоҳлантирилди.
90+2. “Хоразм”да 2 та ўзгариш: Тарареш ўрнига Султонов, Музаффаров ўрнига Абдухолиқов туширилди.
90. Иккинчи таймга 3 дақиқа қўшилди.
88. Ууух! Гадоевнинг ўнг оёқдаги зарбасига сал аниқлик етишмади…
85. Мезбонлар яхши ҳужум ташкил этишаётганди, бироқ офсайд қайд этилди.
82. “Хоразм”да алмаштириш: Сабино ўрнига Бекчанов майдонга тушди.
80. ГОЛ! Ширяевнинг пасидан кейин Тавареш дублни расмийлаштирди — 0:2!
75. “Хоразм”да ўзгариш: Ҳамиджонов ўрнига Ширяев ўйинга қўшилди.
75. “Қўқон-1912”да 2 та алмаштириш: Тоштемиров ўрнига Акрамов, Ҳусанов ўрнига Табатадзе майдонга тушди.
73. Гиоргадзе дарвозабон Эргашевга нисбатан қоидани бузди.
71. Ахроров Маликжоновни ортдан туриб йиқитгани учун огоҳлантирилди.
68. “Қўқон-1912”да 3 та ўзгариш: Ўктамов ўрнига Ҳасанов, Гвазава ўрнига Сидиқов, Соҳибжонов ўрнига Гадоев туширилди.
65. Тоштемиров Таварешга нисбатан қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди.
60. ГОЛ! Бурчак зарбасидан ошириб берилган тщпни Гвазава қайтаришга уринди, бироқ тўп Рафаэль Таварешга келиб тушди, бразилиялик футболчи яқин масофадан адашмади — 0:1!
55. Ҳар икки жамоа дурангга розидек ҳаракат қилишмоқда, улар плей-офф учрашувларида қатнашиши эҳтимоли юқори.
52. Зарбаа! Ҳусановнинг ўнг оёқдаги кучли зарбасини Эргашев қайтаришга эришди.
51. ҲамиджоновСоҳибжоновга нисбатан қўпол ўйнагани учун сариқ карточка олди.
49. Тоштемиров жарима майдончаси ичидаги тўпни майдон ташқарисига тепиб юбориб, хавфни бартараф этди.
46. Иккинчи тайм бошланди!
46. “Хоразм”да ўзгариш: Азимов ўрнига Абдуҳамидов баҳсни давом эттиради.
Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб очилмади. Танаффус!
45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
42. Тоштемиров қанотда катта тезликда олдинга ўтаётган Азимовни йиқитди.
37. Маликжоновнинг жарима зарбасидан ошириб берган тўпидан сўнг қўқонликлар бурчак зарбаси ишлашди, аммо ундан ҳам самара чиқмади.
33. Тоштемировнинг Гвазава томон узун пасидан сўнг тўп майдонни тарк этди.
31. Пазилдинов Азимовга нисбатан сал қўпол ҳаракат қилди, унинг оёғи сирпаниб кетгандек ҳам туюлди.
28. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика меҳмонлар фойдасига: 28% – 72%
26. Маликжонов Азимовга нисбатан қоидани бузди.
23. Ууух! Соҳибжоновнинг пасидан сўнг Нимели тўпни Ҳусановга узатмоқчи бўлди, бироқ Отахонов ўз вақтида етиб келиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
17. Ҳамиджонов Соҳибжоновга нисбатан қўпол ўйнади ва жарима зарбаси белгиланди.
14. Ром Нимелининг босими туфайли тўпдан имкон қадар тезроқ қутулишга ҳаракат қилди.
12. Стадион сухандони ўзбек футболи афсонаси Сергей Лебедев хотирасини ёд этиб ўтди.
10. Ууух! Жавоҳир Ҳусановнинг айланма зарбасини Умид Эргашев бартараф этди!
8. Ҳамиджонов тўпни олиб қўйиш илинжида Соҳибжоновни йиқитишга мажбур бўлди.
3. Зарба! Ахроровнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди.
1. Учрашув бошланди!



