UZ

Сўнгги янгиликлар

13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  0 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  0 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  3 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   4 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  17 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6

Асрор Алиқулов: "Қизилқум"га қарши ўйинда бизга осон бўлмайди" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Қизилқум"га қарши ўйинда бизга осон бўлмайди"

Про лиганинг 14-туридан ўрин олган "Машъал" - "Дўстлик" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- "Дўстлик" жамоаси ҳозирда янги бош мураббий билан ишлаяпти. Бу жамоа ҳозирга келиб чемпионат етакчи жамоаларидан очко тортиб олаяпти. Кўп голлар ураяпти, жамоа ҳужумчиси Шерзод Қодиров қисқа фурсатда тўпурарлар сафига қўшилди. Бугун кутганимиздек ўйин бўлди, рақиб қарши ҳужумларига эҳтиёткор услубни танладик. Кўп вазият яратдик. Ғалаба билан жамоамиз мухлисларини табриклайман.

- Ниязметов гол урган вазиятда алмаштирдингиз. Унинг гол уришини кутиб турганмидингиз?

- Йўқ, унга кўпроқ голли узатмалар вазифасини қўйгандик. Рустам ўйин давомида кўп вазиятлар яратди. Унинг ўрнига қўшилган футболчида ҳам айни шунақа вазифа бор эди. Шунга қарамай Ниязметов ўзининг креатив ҳаракатлари эвазига жуда чиройли гол урди.

- Кубок ўйинларида "Қизилқум"га дуч келаяпсиз. Собиқ жамоангизга қарши ўйин ҳақида нималарни айта оласиз?

- "Қизилқум" таркибида легионер футболчилари бўлган кучли жамоа. Барибир Суперлига клуби, бизга осон бўлмайди. Бу ўйин ўтди, эътиборни кейинги учрашувга муносиб тайёргарлик учун қаратамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика