UZ

Сўнгги янгиликлар

21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  1 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  5 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  4 20:20U23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  8 19:59"Реал" эртага Мбаппе трансферини эълон қиладими?  11 19:31Расман: Фелипе Андерсон – "Палмейрас" ўйинчиси  0 19:04Луис Энрике: "Босим? Менда у йўқ"  11 18:42"Байер" бош директори: "Алонсо келажакда "Реал"ни бошқариши аниқ"  4 18:27ЎФА легионерларимиздан бирининг Осиё Кубогида иштироки бўйича келишувга эришди  7 17:39ОЧЛ. "Ал Айн" — "Ал Ҳилол" учрашуви сув тошқини туфайли қолдирилди  0 17:26"Барселона" – ПСЖ, "Боруссия Д" – "Атлетико" учрашувларини кимлар шарҳлаб боради?  19 17:02Ямаль — "Golden Boy-2024" рейтингида етакчи  9 16:40Пекин-2008. Вадим Абрамов бошқарган терма жамоа қандай қилиб Олимпиадага чиқа олмаганди?  3 16:20Ўзбекистон Малайзияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  2

Асрор Алиқулов: "Қишки трансферларда дарвозабон олиш режамиз бор эди. Илёсовни эса қўллаб-қуввтлаймиз" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Қишки трансферларда дарвозабон олиш режамиз бор эди. Илёсовни эса қўллаб-қуввтлаймиз"

"Қизилқум" бош мураббийи Асрор Алиқулов Суперлиганинг учинчи тури доирасида ўтказилган "Металлург"га қарши учрашувдан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.

Металлург

Шаҳзодбек Ғофурбеков - 58'

Суперлига. 3-тур

19/03/2023, 16:00

0
:
1
Тугади

Қизилқум

45'
90'
22'  Худойшукур Сатторов
45'  Муҳаммадали Алиқулов
58'  Шаҳзодбек Ғофурбеков
58'  Бектемир Абдуманнонов
73'  Марко Обрадович (Ҳусниддин Ғофуров)
90'  Бектемир Абдуманнонов (Асилбек Қаюмов)
10'  Ифеанйи Ифеанйи
42'  Николай Тарасов
45'  Ойбек Нурматов (Олег Толмасов)
67'  Авазхон Маматхўжаев
68'  Алишер Санаев (Шерали Жўраев)
71'  Ислом Кенжабоев
78'  Жасур Холтўраев (Виктор Мбаома)
78'  Авазхон Маматхўжаев (Ислом Тошпўлатов)

"Металлург" муваффақиятсиз стартини ҳисобга олиб, илк дақиқалардан катта босим билан ҳаракат қилди. Ғалаба учун охиригача курашишини билган ҳолда тайёргарлик кўргандик. Режамиз қарши ҳужумда вазиятлар яратиш эди, амалда шундай ҳам бўлди. Биринчи бўлимда яратилган имкониятлардан фойдалана олганимиз йўқ. Қизил карточка кўп режаларимизни бузиб юборди. Футболчилар 10 киши бўлсада, қўлларини туширмай ўйинни сақлаб қолишга ҳаракат қилишди",- дейди Асрор Алиқулов. 

- Биринчи бўлимдаги қизил карточка бўйича футболчингиз билан гаплашдингизми? Эътироз билдиргани учун четлатилдими?

- ВАР кўрган. Кийиниш хонасида кўрганимда иккита футболчимизнинг ҳам оёқлари қонаб кетганди. Бутсанинг таг қисми оёқ устига қўйилган бўлиши мумкин. Футболчи ҳакамга шуни кўрсатмоқчи бўлган. У вазиятда ҳакам ҳақорат қилганини, футболчи бундай демаганини айтяпти. 

- Сизни ёшларга имконият берадиган мураббий сифатида биламиз. Бугун майдонга тушган легионерларнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилдингизми?

- Бугун кўпроқ яккакурашлар кўп бўлди. "Металлург" босим уюштиришга, фол эвазига қарши ҳужумга ўтишимизга йўл қўймаётганди. Ўйин бошидан сариқ карточкалар кўпайиб кетганлиги сабабли футболчиларга эҳтиёткорликни буюрдик. Биринчи контакдан Ифеани огоҳлантирилди. Ўйинни кўриб таҳлил қиламиз, хатоларни батафсил ўрганамиз. 

- "Қизилқум" бир киши кам бўлсада, "Металлург"га яхши босим уюштирди. Жамоа кейинги турларда ҳам шундай ўйинайдими, рақиб эса "Насаф"...

- Навбатдаги икки рақиб жуда кучли ва юқори савияли футболчиларга эга. Босим уюштириш "Металлург" футболчиларидан келиб чиқиб қилинди. Бугунги ўйинда айрим футболчиларга прессинг қилиш, тепароқ ўйинаш айтилганди. Бу футболчиларнинг ўсиши учун ҳам керак. 

- Ислом Тошпўлатовнинг ҳолати 90 дақиқа ўйнашга тайёр эмасми?

- Кўп ўйинларда тўпсиз ўйнашга тўғри келяпти. Исломда тўп билан ҳаракат қилишда муаммо йўқ. Лекин ҳимояланиш томонлама камчилиги кўп. Футболчи тўпсиз ҳам ўйнашни билиши керак. Қисқа вақт ичида буни тўғирлаши лозим. 

- Жавоҳир Илёсов сўнгги ўйинларда ишончсиз ҳаракат қилмоқда. Хатолари эвазига жамоа мағлуб бўляпти...

- 10талик лимит қийнаб қўйди, десак ҳам бўлади. Дарвозабон олиш ниятида бўлдик. Раҳбарият қайсидир томонлама қўллаб-қувватлайди ёки аксинча.  Сўнгги кунгача иш олиб борилди. Роликларни кўриб олиш хато бўлиши мумкин эди. Кейинги ўйинларгача хатоларини тўғирлайди, деб ўйлайман. Уни қўллаб-қувватлашда давом этамиз. Чунки Жавоҳир Илёсов ва Артём Макосиндан бошқа дарвозабонимиз йўқ. Икки дарвозабонимиз трансферлар ойнаси очилгунигача асосий посбонларимиз бўлишади. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика