UZ

Сўнгги янгиликлар

11:53ЎФА ва УзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026-йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  0 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  5 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  1 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  2 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  0 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  6 08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  6 08:25"Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Флик нима деди?  4 07:55Пўлатхўжа Холдорхонов "Шўртан" билан хайрлашди  3 07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  40 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  21 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  1 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1

Асрор Алиқулов: "Иккинчи голни уриб олганимиздан кейин футболчилардаги босим йўқолди" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Иккинчи голни уриб олганимиздан кейин футболчилардаги босим йўқолди"

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Машъал" (0:4) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов учрашув ҳақида фикр билдирди.

- "Қўқон-1912" ўз майдонида тажовузкор ўйин кўрсатади, охиригача ўйнайди, қарши ҳужумда кўпроқ ҳаракат қилади. Ўйинда тезкор гол урдик, бироқ шундан кейин озгина сустлашдик. Оддий ҳолатларда тўп йўқотдик. Ўйинга тайёргарлик мобайнида футболчиларга тўпни йўқотишимиз "Қўқон-1912"нинг тезкор ҳужумларига сабаб бўлишини айтгандик. Барибир футболчилар ҳаяжонланишди. Иккинчи бўлимда иккинчи голни уриб олганимиздан кейин футболчилардаги босим йўқолди. Кейин йирик ҳисобда ғалаба қозондик. Узоқдан келган мухлислар олдида бу ғалабани нишонладик. Бу ғалаба учун футболчиларимга миннатдорлик билдираман.

- "Машъал" қачон ўз стадионига қайтади? Эшитишимча ҳали стадионда ҳеч қандай ишлар олиб борилмаяпти.

- Иш олиб борилмаяпти десак нотўғри бўлади, ишлар қилинмоқда. Муаммолар асосан чим билан. Ёриткичлар ўрнатилган. Чим, ВАР ва суғориш тизими бўйича ишлар кетмоқда. Биз меҳмонда ўйнашга мажбурмиз, шу сабабли жамоани шундай тайёрлаяпмиз. Футболчиларга катта босим бермасдан енгилроқ ўйин кўрсатишига, жамоавийликка эътибор беряпмиз.

- Ҳумоюн Муртазоев иккинчи ёшлигини ўтказяпти десак бўладими? Ўзбек футболида айни дамда ҳужумчилар дефицит бўлиб турганида "Машъал" топ-ҳужумчига эга, у бир вазиятдан битта гол ура олади.

- У жуда кўп меҳнат қилади, бунинг барчаси машғулотлар эвазига. Ўтган йилгига қараганда у анча енгил ўйнамоқда, жойидан тез қўзғалмоқда, яхши курашяпти, фаоллик ошган.

- Сардор Абдураимов бугун захирадан ўйинга қўшилди. Унинг асосий таркибда ўйнаши учун нима ҳалақит қиляпти?

- Бу "Қўқон-1912" жамоасининг ўйини билан боғлиқ. Бизга биринчи бўлимда курашувчан футболчи керак эди, шу сабабли Сардорни иккинчи бўлимга олиб қўйдик. У яхши фикрлайди, тўп билан яхши ҳаракат қилади, лекин ҳимояда муаммолари бор. Уни захирада олиб қолиб, иккинчи бўлимда туширганимиз ўзини оқлади, у иккинчи бўлимда ҳужумларга яхши қўшилди деб ўйлайман.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика