UZ

Сўнгги янгиликлар

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  3 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20

Асрор Алиқулов: “Айрим футболчиларимиз Универсиада-2022 мусобақасида иштирок этишмоқда” Янгиликлар

Асрор Алиқулов: “Айрим футболчиларимиз Универсиада-2022 мусобақасида иштирок этишмоқда”

Про-лиганинг 23-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Зомин" (5:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- "Зомин" жамоаси тўп билан яхши ишлайди. Шу боисдан ҳам биз уларга имконият бермасликка ҳаракат қилдик. Рақиб ҳужумларига қарши ҳужум услуби билан жавоб берган холда вазиятлар яратдик, голлар урдик. 

"Зомин" яхши жамоа, чиройли футбол намойиш этаяпти. Аммо натижа борасида улардаги вазият қониқарли эмас деб ўйлайман.

- “Шўртан" иккинчи бўлимда ўйинни бир оз сустлаштирди. Бу аввалдан ўйланган режа эдими?

- Йўқ, биз буни режа қилмагандик. Ўйиннинг бориши шундай бўлди. Бизда Универсиада-2022 мусобақасига кетган футболчилар бор эди. Улар ўйинга 2-3 соат қолганда етиб келишди. Балки чарчоқ аломатлари кўринган бўлиши мумкин.

- Интервьюларингиздан бирида "Шўртан" футболчиларининг тезлиги сизни қониқтирмаётгани ҳақида айтгандингиз. Бу холат қайси ўйинларда панд берди?

- Футболда тезлик ва фақат тез югуриш, тез чопишдан иборат эмас. Бунда тез фикрлаш, тез қарор қабул қилиш ва тўп билан тезроқ ишлаш каби омиллар бор. Ҳозирги Про-лигада тезлик муҳим ўрин эгаллайди. 

- Муҳриддин Зоировни иккинчи бўлимда туширилишининг сабаби нимада?

- Айтиб ўтганимдек, айрим футболчиларимиз Универсиада-2022 мусобақасида иштирок этишмоқда. Муҳриддин ҳам бугун Термизда футбол учрашувида ўйнаганди. Шу боис уни захирадан майдонга туширдик.

- "Шўртан" иштирокидаги ўйинларда стадион мухлислар билан тўлмаётганини қандай изохлайсиз?

- Албатта, бу натижаларга ҳам боғлиқ. "Шўртан" аввал Суперлигада иштирок этган. Шу даврда қўшни шаҳар ва туманлардан мухлислар келишарди. Ҳозир Про-лигада ўйнаётгани сабаб фақат маҳаллий мухлислар ўйинларга ташриф буюришмоқда.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика