UZ

Сўнгги янгиликлар

18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  0 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  3 17:00Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 0:1 (матнли трансляция)  10 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  0 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  0 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  2 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  1 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  10 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  3 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  2 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1

Артём Филипосян: “Таиланд клуби маошимизни қисқартириб ташлагани боис келишувни бекор қилдим” Янгиликлар

Артём Филипосян: “Таиланд клуби маошимизни қисқартириб ташлагани боис келишувни бекор қилдим”

Тажрибали ҳимоячи Артём Филипосян Таиланд 2-лигаси иштирокчиси “Муангкан Юнайтед” шарафини ҳимоя қилди. Яқинда футболчи юртимизга қайтиб келди.

Шундан сўнг у билан суҳбатлашдик. 

-  Декабрь ойи бошида юртимизга қайтиб келдим. Ҳозирда оилам даврасида дам олмоқдаман. Эндиликда ўзим якка тартибда машғулотларни бошлаб юбордим. Таиланд клуби билан шартномам ўзаро келишган ҳолда бекор қилдим. Чунки Таиландда пандемия бошланаётгани боис, “Муангкан Юнайтед” раҳбарияти маошимизнинг 50 фоизгача қисқартирмоқчи бўлди. Албатта, бунга рози бўлганимиз йўқ. Натижада, шартномани бекор қилдик. 

Бу вақт оралиғида Таиланднинг икки клубидан ҳам таклиф келиб тушди. Бироқ улар ҳам маошимизни қисқартирган ҳолда ва 6 ойлик шартнома таклиф билан чиқди. Уйга қайтишни афзал билган ҳолда уйга қайтдим. 

“Бухоро”дан таклиф борасида? Аниқ таклиф бўлгани йўқ. Фақатгина, оғзаки ҳолда гаплашмоқдамиз. Нима бўлишини вақт кўрсатади. Тез орада якуний бир қарорга келаман.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика