

"Уларга илк дақиқаданоқ гол совға қилиб, ишимизни қийинлаштириб юбордик. Ўйиннинг бошидан охиригача барча жиҳатларда устунлик қилдик, ғалабага лойиқ эдик, бироқ бу футбол. Футболда сиз 35 марта зарба бериб, рақибга яримта имконият тақдим қилиб ҳам мағлуб бўлиш мумкин.
Ҳа, бундай натижа мағлубият каби туюлади. Жамоанинг ўйинини кўриб туриб, ғалабага лойиқлигини тушуниб турибсиз. Рақиб 2, 3, 4 ёки 5та гол уришининг аҳамияти йўқ, Сиз 3, 4, 5 ёки 6та гол уришингиз керак. Бугун бунинг иложи бўлмади, лекин лигамиз шундай", - деди Артета.



