Артета "Челси" устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди?

Aziz Tukhtamuradov
13 май 2021, 07:31
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета "Челси"га қарши ўйиндаги ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мен жудаям хурсандман. Биз бу ерда 10 йилдан буён ғалаба қозонмагандик. Шунинг учун бундай натижага эришиш жуда яхши. 

Биз жуда яхши прессинг ташкил қилдик ва ишга тўғри ёндошдик. Бу орқали рақибни хато қилишга мажбур қилдик. 

"Стемфорд Бриж"га келиб, Тухелга қарши ўйнсанг, қийналишга тўғри келади. 

Жамоанинг ишга ёндошуви жуда ажойиб бўлди. Мен бахтлиман", - деди испаниялик мураббий. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: BBC

Сўнгги янгиликлар

Барча ›