«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» ушбу трансферга 120 миллион евро тўлашга тайёр

Khoja
27 фев 2024, 08:24
«Арсенал» ёзги трансфер режаларини тузишда давом этмоқда.

Лондон жамоаси «Брайтон»нинг 19 ёшли футболчиси Эван Фергюсонни сотиб олишни режа қилмоқда. «Тўпчилар» ҳужумчи учун 120 миллион евро беришга тайёр.

Эван Фергюсон «Брайтон» тизимида 2020 йилдан бери ҳаракат қилиб келади. У жорий мавсум барча мусобақаларда 30 та учрашувда майдонга тушди ва ўз ҳисобига бешта гол ёзиб қўйди. Унинг жамоаси билан амалдаги шартномаси 2029 йилга қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com