"Арсенал" "Реал" футболчиси билан шартнома имзоламоқчи

Mirjalol Normatov
12 июл 2019, 12:57
"Арсенал" "Реал" ярим ҳимоячиси Дани Себальос билан шартнома имзоламоқчи.

"Sky Sports" хабарига кўра, "канонирлар" 22 ёшли футболчи билан музокаралар олиб боришмоқда. Ҳозирда испанияликнинг хизматларига "Тоттенхэм", "Ливерпуль" ва "Милан" каби клублар томонидан ҳам қизиқишлар бўлмоқда.

Ўтган мавсумда Себальос Примерода 23 ўйинда қатнашиб, ўз ҳисобига 3 гол ёздириб қўйганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports