"Арсенал" олти ўйинчисини сотишга қарор қилди

Alisher
27 апр 2021, 15:16
Лондоннинг "Арсенал" клуби ёзги трансфер ойнасида бир неча ўйинчиларини сотишни режалаштирмоқда.

"Канонирлар" раҳбарияти Эйнсли Мэйтленд-Найлз, Эдвард Нкетиа, Лукас Торрейра ва Маттео Гендузи билан хайрлашишга қарор қилишди.

Лондонликлар шунингдек Эктор Бельерин ва Александр Ляказеттнинг ҳам сотув имкониятларини кўриб чиқишмоқда.

"Арсенал" АПЛда 33 турдан сўнг 46 очко жамғарган ҳолда жадвалда 10-ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Football London