"Арсенал" "Ньюкасл" футболчисига кўз тикди

Sherzod Nurmatov
20 янв 2026, 12:53
Лондоннинг "Арсенал" клуби трансфер бозоридаги фаоллигини давом эттирмоқда.

"Канонирлар" жамоа учун янги марказий ҳимоячи, шунингдек, ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида вингер билан шартнома имзолашни истамоқда.

"Caught Offside" маълумотларига қараганда, "Арсенал" "Ньюкасл" вингери Энтони Гордонга қизиқиш билдирмоқда. Англиялик футболчи "Эвертон"да ўйнаган давриданоқ клуб диққат марказида бўлган, "ҳаккалар" сафидаги ўсиши эса бу қизиқишни янада кучайтирган.

"Арсенал" Гордонни Габриэл Мартинеллига ўринбосар сифатида кўрмоқда. Мартинелли ўз имкониятларини якунлашни яхшилаган бўлса-да, ҳужумнинг сўнгги босқичида ҳали ҳам барқарор эмас.

"Ньюкасл" ўзининг асосий футболчиларини сотишни режалаштирмаяпти, бироқ молиявий чекловлар сабаб келишувга мажбур бўлиши мумкин. Аввалроқ Гордон трансфери қиймати тахминан 80 млн фунт атрофида бўлиши мумкинлиги хабар қилинган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Caught Offside

Сўнгги янгиликлар

Барча ›