"Арсенал" "Ман Сити" ва "Челси"нинг трансфер мақсадини "илиб кетиши" мумкин

28 мар 2026, 09:20
"Арсенал" "Ноттингем Форест" ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсонни сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда.

23 ёшли футболчига "Манчестер Сити" ва "Челси" ҳам қизиқмоқда. Бу ҳақда Caught Offside хабар бермоқда.

Манбага кўра, "ўрмончилар" Андерсоннинг трансфери учун 100 миллион фунтдан ортиқ (115 миллион евро) талаб қилиши мумкин.

Жорий мавсумда Андерсон барча турнирларда 41 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 3 та голли пас берди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача тузилган. Transfermarkt маълумотларига кўра, ўйинчининг бозор қиймати 60 миллион еврони ташкил этади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Caught Offside