"Арсенал" Дибалани ёзда ўз сафига қўшиб олишга жиддий бел боғлаган

Alisher
29 апр 2022, 16:37
Лондоннинг "Арсенал" клуби ўз сафига мавсум сўнггида шартномаси якунланадиган Туриннинг "Ювентус" клуби ҳужумчиси Пауло Дибалани қўшиб олмоқчи.

Журналист Жеймс Оллининг хабарига кўра, "Арсенал" раҳбарияти футболчининг агенти билан алоқага чиқд, аммо томонлар ҳали келишувга эришишмаган. 

Эслатиб ўтамиз, аргентиналик форвард учун бошқа бир инглиз клуби даъвогарлик қилмоқда - "Манчестер Юнайтед".

Қайд этиш керакки, Дибалага Англиядаги футбол ёқмайди, уни кўпроқ Испания ва Италия ўзига жалб қилади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/JamesOlley

Сўнгги янгиликлар

Барча ›