

44 ёшли мутахассис шунингдек, терма жамоа техник директори лавозимида ҳам кетган, дея хабар бермоқда мамлакат футбол федерацияси расмий сайти.
“Арманистон Футбол федерацияси ва Ижроқўмга менга ишонч билдиргани учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Футболчиларнинг қилган меҳнатларидан хурсандман. Терма жамоага келгусида омад тилайман”, дея ўз фикрларини билдириб ўтди Минасян.
2009 йилдан 2013 йилгача термани бошқарган Вардан Минасян жорий йил апрелида яна ушбу постни эгаллаганди. Унинг қўли остида трма жамоа тўртта учрашув ўтказиб, битта ғалаба ва мағлубият, иккита дуранг қайд этди.



