

"Mundo Deportivo" хабарига кўра, келишув 2026 йилгача мўлжалланган бўлади ва унда футболчининг товон пули Ансу Фати ҳамда Педри каби 1 миллиард евро қилиб белгиланади.
Каталония клуби аввалига футболчи билан 2028 йилгача шартнома имзоламоқчи бўлган, бироқ бундай бўлса Араухонинг маоши янада кўпроқ бўлиши талаб қилинган.
"Goal" хабарига кўра, Араухо "Барселона"да ҳозиргидан 3 баравар кўп маош олади. Яқин вақтлар ичида барча ҳужжатлар расмийлаштирилиши кутилмоқда.
Ушбу мавсумда 23 ёшли футболчи жамоаси таркибида 34 ўйинда қатнашиб, 4 гол урди.



