UZ

Сўнгги янгиликлар

21:15Абдул Азиз Юсупов "Нефтчи" аъзосига айланди  3 21:08Обамеянг оиласидаги муаммолар туфайли навбатдаги ўйинни ҳам ўтказиб юборади  1 21:00Olamsport: Маҳмуд Мурадов четлатилди, UFC камарининг нархи ва бошқа хабарлар  0 20:50Расман: "Нефтчи" таркибини легионер ҳужумчи билан тўлдирди  16 20:40“Женоа”га келиши кутилган ЦСКА форварди “Беневенто”га ўтиши тасдиқланди  4 20:25Кагава ўзига янги клуб топди  3 20:10Расмий хабар: "Турон" ўз сафига сербиялик футболчини қўшиб олди   25 19:55Аллегри А Серия жамоасини бошқариши мумкин  3 19:40Журналист Месси ҳақида: “Ман Сити”га ўтмоқчи бўлса, унда нега у француз тилини ўрганмоқда?”  7 19:20Конте жаримага тортилди ва дисквалификация қилинди  2 19:12Ислом Исмоилов: "Футболчилар бир-бирларини тушуниб олишлари учун вақт керак"  3 19:06Марат Мифтахуддинов: "Режамиз иш берди"  1 18:47Тухель "Челси" билан 1,5 йиллик шартнома имзолайди (Дэвид Орнштейн)  6 18:31Осиё футболи: БАА чемпионатининг энг қиммат ўйинчилари (10-сон)  9 18:23Месси - "Барса"нинг Кубок доирасидаги "Райо Вальекано"га қарши ўйини учун қайдномада  3

АПЛ. "Қизил иблислар"дан ўзига хос "камбэк" ёхуд захирадан тушган Кавани МЮга ғалаба келтирди Янгиликлар

АПЛ. "Қизил иблислар"дан ўзига хос "камбэк" ёхуд захирадан тушган Кавани МЮга ғалаба келтирди

Англия чемпионати 10-туридан ўрин олган баҳс матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.


Саутгемптон – Манчестер Юнайтед 2:3  

«Сент-Мэрис»

Голлар: Беднарек 23', Уорд-Проуз 33' – Бруну Фернандеш 59', Кавани 74', 90+2 

Саутгемптон – Маккарти, Вестергор, Уокер-Питерс, Бертран, Беднарек, Ромеу, Армстронг (Диалло, 90), Женепо (Лонг, 72), Уорд-Проуз, Уолкотт, Адамс.

Манчестер Юнайтед – Де Хеа (Хендерсон, 46), Линделёф, Теллес (Уильямс, 84), Уан-Биссака, Магуайр, Фред, ван де Бек, Бруну Фернандеш, Матич, Гринвуд (Кавани, 46), Рэшфорд.

Огоҳлантириш: Уорд-Проуз (17)


Ўйин якунланди. МЮ мухлисларини қойилмақом ғалаба билан табриклаймиз. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча! 

90+2. ГООООООООООООООООООЛЛЛЛ! Кавани!  Уругвайлик форвард дублга эришиб, ҳисобни 2:3 кўринишига келтирди! 

Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшилди. 

90. "Саутгемптон"да ўзгариш: Армстронг ўрнига Диалло туширилди. 

88. Магуайр ҳужумда юрибди, уни ўнг қанотда бўш қодиришди ва у узатмани амалга оширмоқда. 

86. Магуайр Чи Адамсга нисбатан қоидани бузди, жарима белгиланди.

84. МЮда алмаштириш: Теллес ўрнига Уильямс тушди. 

81. Рэшфорд чап қанотда фаоллик кўрсатди, бироқ ҳимоячилар ундан тўпни олиб қўйишди.

79. Зарба!  Адамснинг зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

76. Шейн Лонг Фредни йиқитди, ҳакам қоида бузиш қайд этди. 

74. ГООООООООООООООООЛЛ!  Кавани бош билан гол уриб, ҳисобни теглаштирди – 2:2! 

72. "Саутгемптон"да ўзгариш: Женепо ўрнига Лонг тушди. 

71, Фреднинг узатмасидан кейин Матич тўпни тўхтата олмади. 

69. Зарба!  Каванининг бош билан берган зарбаси сал ноанич кўриниш олди. 

67. Стюарт Армстронг зарба йўллади, аммо тўп рикошетдан кейин дарвозага тўғри бормади. 

66. Бертранд рақиб жамоанинг хафли ҳужумига қарши турди.  

63. Женепо олдинга ўтди ва зарба йўллашга имкон топди, унинг зарбаси эса манзилга аниқ бормади. 

60. ГОООООООООООООООООООЛЛЛ!  Бруну Фернандеш!  Кавани Брунуни пас билан таъминлади, португалиялик эса дарвозани ишғол этди. 

58. Майдонда ётган Ян Беднарекка тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

56. Ууухх! Каванининг яқин масофадан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ кетди. 

55. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 54% - 46% 

52. Зарба!  Рэшфорд бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади, Маккарти жонбоўлик кўрсатди. 

50. Вестергор 11 метрлик томонга иўпни узатди, Теллес боши билан тўпни қайтарди. 

48. Уолкотт ўнг қанотда бир ўзи қолиб кетган ва у тўпни қабул қилиб олиб, зарба йўллади, Хендерсон ўз ўрнида!

46. МЮда 2 та ўзгариш: Де Хеа ўрнига Хендерсон, Гринвуд ўрнига Кавани тушди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 2:0. Танаффус! 

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди. 

44. Жамоаларда чарчоқ аломатлари сезилмоқда. Сульшер шогирдлари негадир ўйин бошидагидек прессингни уюштиришмаяпти.

43. Уолкотт Донни ван де Бекни йиқитишга мажбур бўлди. 

41. Ван де Бек ҳужумчи ўрнида ҳаракатланяпти. Фернандешнинг у томон оширган пасига Маккарти эга чиқди.

40. Фред майдон марказида Адамсга нисбатан қўпол ўйнади, аммо ҳаммаси жойида, жароҳат йўқ.

38. Мезбонлар тўпни ўзларида сақлаб туришибди ва позицион ҳужум  бошлаш ниятида.

36. Де Хеада шикастланиш кузатилди, аммо у ўйнашда давом этяпти. Хендерсон чигил ёзди машқларни бошлаб юборди.

35. Армстронг 3-голни уриши мумкин эди. Женепо олис масофадан зарба берди, қайтган тўпга яқинлашган Армстронг негадир тўпни тўхтатишга ҳаракат қилди ва омадсизликка учради.

33. ГООООООООООООООООООЛЛЛ!  Уорд-Проуз!   У жарима зарбасини моҳирона тарзда ижро этиб, гол урди – 2:0! 

32. Мусса Женепо ўз маҳорати ва техникаси эвазига рақибни алдади, Фред унга нисбатан қўполлик ишлатди, жарима тўпи.

30. Маккарти!!! Даҳшат!  У дастлаб Гриунвуд, кейин эса Рэшфорднинг зарбасини қайтарди, ҳужумчи қандай қилиб гол ура олмаганини тушида ҳам кўриб чиқса керак. 

28. Мезбонлар яна бурчак тўпига эга бўлишди. Де Хеа бу гал ҳам тўпни ушлашга эришмади.

27. Ууухх!  Уокер-Питерс ҳимоячини чалғитган ҳолда кутилмаганда зарба йўллади, сал ноаниқ. 

25. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 49% - 51% 

23. ГОООООООООООООООЛЛ!  Беднарек!  Уорд-Проузнинг бурчак тўпидан ошириб берган тўпини БЕднарек дарвоза тўрига жойлаб қўйди – 1:0! 

22. Тиниб-тинчимас Бруну Уолкоттни йиқитди. 

19. Маккарти ўз дарвозасидан чиқиб келиб, Брунунинг узатмасини ушлаб олди.

17. Ван де Бекка нисбатан қўпол ўйнаган Уорд-Проуз огоҳлантирилди. 

16. Зарбааа!  Бруну Фернандешнинг узоқдан йўллаган зарбаси анча хавфли, аммо рикошет орқали сал ноаниқ чиқди. 

13. Бруну Ромеу томонидан оёғидан яхшигина зарбани қабул қилиб олди. Португалиялик майдонда ётибди. 

11. Уокер-Питерснинг ўнгдан амалга оширган узатмасини Линделёф қайтариб юборди. 

10. Мезбонларнинг дастлабки ҳужуми: Уолкотт рақиб жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олди ва узатмани қайд этди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди.

9. Рэшфорд жарима майдончаси ичида ҳимоячи билан тўқнашиб кетди ва йиқилди. ВАРда пенальти бор ёки йўқлиги текширилди. Давом этамиз.

7. Ана холос!  Гринвуд ҳимоячини ортда қолдириб, дарвозабонни бирга-бир ҳолатда алдаб, дарвозага йўл топа билмади. 

5. МЮ юқори прессинг намоиш этган ҳолда мезбонларни қамалда ушлаб турибди. 

4. Теллес тўпни чап қанотдан ичкарига узатди, бироқ Гринвудга бош билан зарба йўллашга имконият беришмади.

3. Бруну Гринвуд томони диагональ узатмани амага оширмоқчи бўлди, аммо пас етиб бормади.

1. Ўйин бошланди! 

Меҳмонлар стадионга етиб келишди. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари!  Бугун АПЛ 10-туридан ўрин олган "Саутгемптон" – "Манчестер Юнайтед" ўйини бўлиб ўтади. Учрашувни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз. 

Рейтинг: +23   

Фикрлар

+17   
29 ноя 20:58:08
Husan JizzaxGOL
Гап йўқ. Манчестер Юнайтед ўйинини кўриб кайф қилдим.
+16   
29 ноя 21:01:24
Sunnat Rahmatillayev
Cavanijon shakarsan shakar olga Manchestar yunaytedim
+16   
29 ноя 21:00:56
manchester
tottenhamm фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Мю'нинг жуда омади келиябди. Пенальти, кушимча вакт ичида голлар уриб ютиб олиябди эйй
oxirgi daqiqalarda gol urish omad deyiladimi yoki Lamela degan oyinchilari bor kamanda omadli deyiladimi
+13   
29 ноя 21:00:13
Quddusbek Yuve@ Chelsea
Myu muxlislarini irodali g'alaba bilan tabriklayman Kavaniga qoyil qotil xujumchi o'yin taqdirini o'zgartirib yubordi
+12   
29 ноя 20:52:42
Marcus.Rashford .10
Cavani asosiy tarkib futbolchisi!!!!!!!!
+11   
29 ноя 21:06:31
Fanat is MNU
Endi qizil iblislaŕ Eyfil minorasini zabt etadi nasib qilsa
+11   
29 ноя 21:02:36
CR7.B
Yaxshi oyin boldi xarakter korsatdi myu
+11   
29 ноя 20:57:44
MYU ☆☆☆Qo'qon1912
Negativlaga Myuni sodiq muhlislaridan alangali salom!!
+10   
29 ноя 20:59:34
Mю@@##
Мю сангга гап йок хакикий камандамлигимни курсатдинг олга чемпионликка караб вактинг келди
+10   
29 ноя 20:59:13
bekxem88
Marsiyal bilan Kavanininig farqi kurnib qoldiku...
+10   
29 ноя 20:56:07
XURSHID POP UNITED 2020
КАВАНИ МАЕСТРО!!! Ғалаба Муборак Фанатдошлар!
+10   
29 ноя 20:55:35
Ulugbek_MYU
Galaba muborak bulsin fanatdoshlar
+10   
29 ноя 20:54:56
Najmiddin
Yorib tawadi Cavani
+10   
29 ноя 20:54:25
R1naT_SheyX_BayerN MuNiCh
Goooool CAVANIII
+10   
29 ноя 20:54:20
Ulugbek_MYU
ENDI YOZAVERAYMIIIIIII. MYUUUUUUUUUUUU
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика