АПЛ. Маунтнинг битта голи "Челси"га учта очко олиб берди

17 янв 2021, 00:34
Англия чемпионатининг 19-тури доирасидаги Лондон дербиси якунланди.

"Фулхэм" ва "Челси" жамоалари ўртасидаги учрашув тақдирини "аристократлар" ярим ҳимоячиси Мэйсон Маунт томонидан 78-дақиқада урилган гол ҳал қилди. Ўйиндаги энг муҳим вазиятлардан бири 44-дақиқада содир бўлди - "Фулхэм"нинг 23 ёшли ҳимоячиси Энтони Робинсон майдондан четлатилти. 

Мазкур ғалабадан кейин очколари сонини 29 тага етказиб олган Лэмпард шогирдлари вақтинча муддатга 7-ўринга кўтарилди. Скотт Паркер бошчилигидаги "Фулхэм" эса аутсайдерлар ҳудудига жойлашган → ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Фулхэм – Челси 0:1

16 январь, 22.30, "Крэйвен Коттэдж"

Гол:

0:1 – 78 Маунт.

Фулхэм – Ареоля, Робинсон, Адарабиойо, Айна (Брайен, 83), Тете, Декордова-Рид (Камара, 83), Рид, Лукман, Замбо-Ангисса, Кавалейру (Онома, 79), Андерсен.

Челси – Менди, Тиаго Силва, Аспиликуэта, Рюдигер, Чилуэлл, Ковачич, Жоржиньо (Абрахам, 65), Зиеш (Хадсон-Одои, 75), Маунт, Пулишич, Жиру (Вернер, 75).

Огоҳлантиришлар:

Декордова-Рид (69), Зиеш (72), Тиаго Силва (82), Лукман (88), Аспиликуэта (90).

Четлатиш:

Робинсон (44).

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia